четверг, 9 апреля 2015 г.

Майда хашоратдан катта сабоқ

Чумолидан ибрат олдим.


Соя салқинда жойлашган сўри(тапчан)га ёнбошлаб, атрофни кузатдим. Баланд баланд дарахтларнинг хар томонга ейилиб кетган шохлари қуёшнинг зарррин нурларини беркитиб, ерга тангадек офтоб туширмайди. Дарахтлар остида эса ям-яшил ўт ўланлар, атрофга экилган турфа хил гуллар ўзидан хушбўй ифор таратиб, ўзгача тароват касб этмоқда. Жуда чиройли манзара!

Атрофга назар солар эканман, ёнгинамдаги катта бир дарахтнинг танасида тепадан пастга, пастдан тепага тинмай харакатланаётган чумолилар галасига кўзим тушиб қолди. Катта бир қизиқиш билан уларни кузата бошладим. Жажжи хашоратлар, тиним билмайди.
Уларни кузатиб туриб, катта кўчаларда у еқдан бу еққа тирикчилик харакатида югуриб елиб бораётган инсонларни кўргандек бўлдим.

Чумолилар бир чизиқ бўйлаб, бир маромда харакат қилмоқдалар.
Ҳеч бири иккинчисидан ўзишга харакат қилмаяпти, ёки туртиб ўзидан кучсизроғини итариб ташламаяпти. Барчаси бирдай.
Буниси инсонларга ўхшамайди, биз инсонлар бир-биримиздан ўтишга харакат қиламиз, кучсизларни назар оисанд қилмаймиз, фақат ўзимизнигина ўйлаймиз.

Тепадан пастга тушаётган чумолиларнинг, пастдан юқорига кўтарилиб бораётган хар бир чумоли билан бош уриштириб ўтиб кетишмоқда. тўқнашиб кетмоқда. Хайратланмасликни иложи йўқ.
Хозир бизда йўқолиб бораётган саломлашиш, хол ахвол сўрашишлик, қаранг чумолиларда сақланиб қолган экан.
Оддий, жуда кичик, ақлсиз, лекин жонли бир хашорат бир-бирлари билан салом алик қилиб хол ахвол сўрамоқда.
Биз инсонлар эса, баъзида рўпарамиздан келаётган танишимиздан қочамиз. "Тезроқ ўтиб кетсайди, мени танимай қолсайди" деймиз.

Уларни хар бир хакатини жуда катта бир қизиқиш билан томоша қилар эканман, яна бир нарсадан хайрон қолдим тўғриси. Юзлаб минглаб чумолилар бир чизиқ бўйлаб харакат қилишмоқда, лекин юзтадан бири еки иккитаси ўзи кетаётган йўлни ўзгартириб, сафдан ажралиб бошқа томонларга, қинғир қийшиқ томонларга харакат қилмоқдалар.
Тўғри йўл туриб, эгри бугри йўлни танлайдиган айрим инсонлар каби. Хайратланарлиси, айланиб айланиб, довдираб довдираб яна ўз жамоасига қўшилмоқда. Қўшилишга қўшилмоқда-ю, лекин бошқа жамоага. Энди юқорига кўтарила бошлаган янги жамоага. Ўзининг асл жамоаси эса, анча кўтарилиб бўлган эди. Бу чумоли ўша эгри йўлга юрганлиги сабаб, ўзини жамоасидан анча ортда қолиб кетди.

Фикрлашга, ибрат олишга чақирадиган жихати. Ўша чумолилар тирикчилик сабаб ўша дарахтга чиқмоқда, белгиланган манзилга бориб ўзига керакли бўлган озуқаларни олиб уйига, оиласи даврасига қайтмоқда. Олиб келган егуликларини эса ўзининг кичик чумоличаларига беради. Бир вақтда чиққан икки чумолилар оиласининг бири ўз вақтида уйига қайтмоқда, иккинчиси эса анча кеч. Балки кутаётган кичик чумолилар катта чумоли келиб бўлгунича, очликдан, ночорликдан ўлиб ҳам бўлар.
Ўзичи ўзи, нотоғри йўлдан юриб, ўзини қимматли вақтини йўқотди. Ярим йўлда мақсадига эриша олмай нобуд бўлсачи!
Бунинг ҳаммасига ўзи сабабчи бўлади. “Подадан айрилганни бўри ер“ дейишади. Бу хақ гап!

Соатга қарайман, вақтим бемалол. Уларни яна кузатишда давом этаман. Уларни кузатиб, вақтимни бекорга сарфламадим.  Ўша майда хашоратлардан ҳам ўзимизни хаётимизга боғлиқ, улардан ибрат олса бўладиган нарсалар олиш мумкин экан.
"Мингни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил" дейишади. Мен фикр қилдим.

Хамон кузатишда давом этмоқдаман!
Уларга юқоридан кузатаётганимни сездириб қўймоқчи бўлдим. Бир чизиқда харакатланаётган чумолилар йўлига бош бармоғимни қўйиб, йўлларини беркитиб қўйдим.
Бигина бош бармоғим уларни йўлини беркитиб қўйгани, чумолиларга кутилмаган катта бир талофат келгандек бўлди. Қўрқиб кетганидан хар томонга харакатлана бошлашди. Бири чапга иккинчиси ўнгга яна бири қўлим устига.
Чапга ўнгга кетганлар бармоғимни айланиб ўтиб, яна ўз йўлини топа олдилар, лекин қўлим устига харакатланганлари эса, бутунлай йўлдан адашди.

Кичик бир хашорат, ўйлаб ўтирмай уларни нобуд қилишим мумкин. Лекин, кузатиб туриб, раҳм шафқат уйғонди. Кичик бўлсада уларда ҳам жон бор, улар ҳам ўзим каби мавжудод.
 Хадисларнинг бирида, "Кибр қилиб, оёқларинг остидаги чумолиларга ҳам зарар етқазма, чунки уларни ҳам Яратгувчиси елғиз Оллохдир" дейилган. Шу хадисни ёдга олиб, ўша менга ҳеч қандай зарари етмаётган жажжи хашоратларни ўз йўлларига солиб қўйиш мақсадида, бармоғимни улар аввал харакатланаёган йўлга қўйиб, тушириб юбормоқчи бўлдим. Шу ўй билан чумолиларни бирин кетин қўлимдан тушира бишладим. Пастга тушаётган чумолиларнинг бири йўлида тўхтаб олди ва қўлимни тишлади. Билинар билинмас оғриқ сезганим учун, уни бошқа бир қўлим билан эзиб нобуд қилдим. Хозригина ўрмалаб юрган мавжудод эзилиб, деярли йўқ бўлиб кетди.

У нима учун шундай қилди, буниси менга қоронғу, лекин у ўша қилган иши орқали нобуд бўлди. Қолганлари эса ўз йўлида давом этди.
****
Хулоса ўрнида шуни айтаманки, ўзингдан юқорида турган, сендан анча кучли ва бақувват бўлган шахсга озор беришни ўйлама!
Эзилиб мажағланиб, ном нишонсиз йўқ бўлиб кетишинг мумкин!

Атрофингга қараб боқ! Ким нима билан шуғилланмоқда, сен ҳам шуни қил!
Одамларга озор етқазишга уринма!
Тўғри юр, тўғри тур. Шунда ўз кўзлаган мақсадингга эсон омон етгайсан!

Иқбол Юсуф.


Комментариев нет:

Отправить комментарий