— Ота-онам нима деса шу! —деганди.
Бугун истироҳат боғида кўрдим, бир бегона йигит билан
қучоқлашиб ўтирибди.
****
Янги Ласетти олибди. Ҳеч қаерда ишламайди.
Кейин билдим, аёли икки йил деганда Россия сафаридан
қайтибди.
***
(Аёл киши номидан)
Манзилга етиб қўлига пул тутсам олмади, таксист эмасмиш.
Хурсанд бўлиб "раҳмат" десам, телефон рақамимни сўради.
***
Бир сафда туриб Жумъа намозини ўқиган йигит билан автобусда
бирга қайтдик, у пиво сотадиган жойда тушиб қолди. Ўша ерда ишларкан.
***
Овқатландим.
— Тўққиз минг! — деди.
Атайдан ўн минг бердим. Икки марта санаб кўриб
"тўғри" деди. Индамай кетдим.
"Инсон аввал ўзини ислох қилиш керак" деган
тушунчанинг тагига етгандек бўлдим.
***
— Даданг дам олиш куни ҳам уйда ўтирмайди, — деб арз
қилгандек бўлди аёлим, олти ёшли ўғлимга.
— Ахир дадам пул олиб келадилар-ку! — деб, жавоб қилди
ўғлим.
Баъзида ёш боланинг фаҳми етган нарсаларга катталарники
ожизлик қилиб қоларкан.
***
Тўртта одамдан ҳар ой 100 доллардан ижара ҳаққи олар эдим.
Бозордаги бошқа нарсаларнинг олди-сотдисидан долларнинг курси катта фарқ билан
ошиб кетаётганлигини ўйлаб, ижара нархини маълум қийматга эга "сўм"га
алиштирдим. Ижарачилар мендан миннатдор бўлди.
Кўп вақт ўтмади. Бир йил аввал савдо ишларимни юргизиш учун
долларда қарз берган қадрдоним қарзни ўша вақтда амалда бўлган сўмдаги қийматда
қайтаришимни айтди.
Қайтар дунё! Шукр!
Иқбол Юсуф
08.06.2015 йил
зўр, ҳаётий гаплар..
ОтветитьУдалить