Показаны сообщения с ярлыком севги. Показать все сообщения
Показаны сообщения с ярлыком севги. Показать все сообщения

среда, 23 декабря 2015 г.

Кондуктор, балиқ, арча


- Ўғлим хали ёшсан, Насибага она керак. Яҳшилаб ўйлаб кўр! Нодира энди қайтмайди! Бир умр ҳам ота ҳам она бўлиб яшай олмайсан! Мен қариб қолдим, хар доим иссиқ совуғингдан хабар ололмайман, уйланишинг керак болам!
Онаҳон сўққабош бўлиб қолган ўғлидан хавотир олиб, яна уйланиш масаласида сўз очди.
- Онажон яна шу гапни бошладизми? Сизга айтгандимку ҳали уйланишга тайёр эмасман деб, - Акбарали онасинидан бу гапни кунда кун ора эшитаверганидан бироз эриш туйилаётганди. Чойини апил-тапил ичди-ю, ишга кеч қолаётганини айтиб, кўчага ошиқди.

***
Акбарали ва Нодира бир институтда ўқиди, ўқиш давомида аҳду паймон қилишди. Ўқишни битириб Акбарали Нодираникига совчи юборди. Икки томондан рози-ризолик олиб, никоҳ ўқитишди. Уч-тўрт йил фарзандли бўла олмадилар ва ниҳоят тўйларига беш йил деганда Нодира бўйида бўлди. Бу хабарни эшитган барча қариндош-уруғ хурсанд бўлишди. Акбарали ва Насиба ҳаммадан ҳам кўпроқ суйинишди. Ҳомиладорлик вақти Нодирада жуда оғир кечди. Ҳомила олти етти ойлик бўлганида шифкорлар жарроҳлик йўли билан олиб ташлашни таклиф қилишди. На илож бу таклифга ҳамма рози бўлди, лекин биргина Нодира ҳаммадан устун келди. "Мен албатта туғаман!" деб, туриб олди. Шифокорлар, "Чақалоқ жарроҳлик йўли билан дунёга келади, жарроҳлик амалиётида эса онадан айрилиб қолиш хавфи бор!" деб қайта-қайта таъкидлашса ҳам Нодира кўнмади.
- Майли менга нима қилса ҳам розиман, чақалоқни жонини сақлаб қолсаларинг бас! - деб, аҳдида қатъий туриб олди.
Ой куни яқинлашди. Нодиранинг барча яқинлари, айниқса Акбарали катта бир ҳадик билан тўлғоқ вақтини кута бошлади. Вақт келди. Нодира жарроҳлик столига ётқизилди.
Ташқарида барча яқинлари тинмай дуода бўлди.
Орадан бир қанча вақт ўтиб, жарроҳлик хонасининг эшиги очилиб, эшик ортидан бош жарроҳ кўринди. Шифокорни кўриши билан Акбарали ёнига югуриб борди:
- Ака Нодира яҳшими? - биринчи сўзи шу бўлди унинг.
- Табриклайман қизалоқли бўлдингиз! - деди шифокор,  бироз чарчоқ ва хоғин овозда.
- Ака Нодира яҳшими? - қизли бўлганлик хабарини деярли эшитмади ҳам.
- Бардам бўлинг ука! Қўлимиздан ҳеч нима келмади, онасини сақлаб қола олмадик...
Акбаралининг кўз олди қоронғулашиб, қўлларида қалтироқ турди, шифокорнинг сўнгги сўзлари эшитилмай қолди.
- Э Ҳудо!

Нодиранинг туҳфаси деб қизалоққа Насиба деб исм қўйишди.

***
Акбарали автобусга чиқиб ойнага яқин бўлган ўриндиққа ўтирди, нигоҳларини ойна орқали кўчага қадаб бироз ҳаёлга чўмди. Нодирани ёдга олди. У билан ўтқизган кунларини хотирлади. Хар куни мана шу йўлдан институтга бир автобусда қатнар эди. Нодира кейинги  бекатдан чиқар ва биргалашиб институтгача суҳбатлашиб кетар эдилар. Қайтишда эса, суҳбатларини давомлатиб яёв қайтишни ҳуш кўрардилар.
Ўша кунларни ёдга олиб, Акбаралининг киприклари намланди. "Қани энди вақт саккиз йил ортга сурилса-ю, кейинги бекатдан яна Нодирани автобусга чиқаётганини кўрсам, у билан худди талабалик давримиздагидек хазил-хузул қилиб гаплашиб кетсак" деб ҳаёл сурди.

- Кечирасиз! Ўғлимни ёнигизни олиб кета оласизми? Тиқилинчда одамларни оёғи остида қолиб кетяпти, - майин ва ширали бўлган бу овоз Акбаралини ҳаёлини бузди. Ойнадан кўзини олиб, чақирув бўлган томон юзланди. Қаршисида оппоқ юзли, кўзлари бироз синиққан, қўлида бир даста чек қоғоз кўтариб олган ёшгина жувон, болакайни елкасидан ушлаб олганча турарди.
- Хўп бемалол, қани келчи болакай!
- Раҳмат! - деб, ўғлига бироз жилмайган куйи, - Мен хозир-а ўғлим автобусни бир айланиб чиқай, келаман олдингга! – деганча, автобуснинг бошқа томонида кетаётган одамлар орасига сингиб кетди.
- Ассалому алайкум! - деди болакай. Жуда ҳам ёқимтойгина бўлгани учун Акбаралини эътиборини ўзига тортди ва  уни суҳбатга чорлади:
- Ваалайкум ассалом! Исминг нима ўғлим?
- Жаҳонгир, - деди болакай оғир вазминлик билан.
- Мактабга кетяпсанми? - деди Акбарали болакайнинг орқасига илиб олган сумкасига ишора қилиб.
- Ҳа, - деди болакай.
- Нечинчи синфда ўқийсан?
- 3- синфда.
- Баҳоларинг неччи? - қизиқиб яна саволга тутди Акбарали.
- 5 амаки.
- Ҳа яшавор! Ўғил бола дегани мана бундоқ бўлибди. Кондуктор аёл ойингмилар?
- Ҳа ойим, яқинда автобусга кондуктор бўлиб ишга кирдилар.
Бу вақтда автобус шахар марказидаги байромона усулда безатилган катта Арча ёнидан ўтаётган эди.
- Вой ана арча!- беҳосдан қичқириб юборди болакай.
- Амаки сизни ҳам болаларингиз борми? - энди савол бериш навбати болакайга етди.
- Ҳа бор! - деди Акбарали.
- Сиз ҳам уларни Янги йил арчасини айлантиришга олиб чиқасизми?
- Хозирча йўқ, чунки у ҳали жуда ҳам ёш.
- Ҳа шунақами, мени дадам хар йили олиб чиқардилар.
- Демак, даданг жуда яҳши эканларда!
- Ҳа улар, жуд-да ҳам яҳши! Ҳамманинг дадасидан ҳам яҳши!
Дадасини мақташидан қувониб, у хақида сўрамоқчи бўлди.
- Даданг ким бўлиб ишлайди?
- Дадам хозир ишламайди. У киши йўқ!
- Ие бу нима деганинг? Нега йўқ?
- Мен мактабга кирган йили бизларни ташлаб кетган. Мен уларни жуда соғинаман.  Ота-онаси ажрашиб кетган бўлса керакда деб ўйлаб, ноўрин савол бериб қўйганидан хижолат чекди. Болакайни кўнглини кўтариш учун, гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлди.
- Кўп куйинма Жахонгир, даданг хали келади, яна сени Янги йил арчасига олиб чиқади.
- Йўқ энди улар келмайди, ойим айтганлар, дадангни соғинсанг осмонга қара улар ўша ерда сенга қараб турибди дейди.
Болакайни гапларини эшитиб, Акбаралини кўнгли бузилди. "Демак, дадаси худди менинг Нодирам сингари бу ёруғ оламни эрта тарк этган" деган таҳмин қила бошлади.



- Зерикмай ўтирибсизларми? Ўғлим сизга савол беравериб чарчатиб юбормадими? - боласини бегона одамга ташлаб кетганидан хижолат бўлиб, кела солиб узр сўрай кетди кондуктор аёл.
- Э йўқ аксинча, бу болакай жуда ақлли экан, мазза қилиб гаплашиб кетяпмиз.
Исмингиз нима?
- Зилола, - деди, уялибгина.
- Ҳа яҳши, мени исмим Акбарали  танишганимдан хурсандман, Зилола энди менга узр, бекатим яқинлашиб қолди, кейинги сафар Жаҳонгир билан суҳбатимизни яна давом эттирамиз, хозирча хайр ўғлим!- деди-да, ёқимтой болани бошидан силаб автобус эшиклари томон кетди.

***
Шу-шу улар тез-тез анашу автобусда учрашадиган, Жаҳонгирни ўз ўғли сингари кўриб, онасига ҳалал бермаслик учун уни ўзи билан тушадиган бекатигача олиб кетадиган бўлди.
Зилола ҳам чекларини янги чиққанларга тарқатиб бўлгач, Акбарали билан кетаётган ўғлини олдига борар, ўғли сабаб иккиси бироз суҳбатлашадиган бўлишди.
Акбаралини бир савол қийнар эди, турмуш ўртоғи нима сабабдан бу дунёни тарк этган бўлиши мумкин? Касалликми, автохалокатми ёки бошқа бир сабаб биланми? Жаҳонгирдан сўрамоқчи бўлди-ю, лекин ботина олмади, яна ярасини янгилаб, дадасини ёдига солиб қўйишни ўзига лозим топмади.
Зилолани ўзидан сўраб оламан деган фикрга келди.
Бу орада Зилолани бева эканлигини, ўғли билан қизлик уйида акаси ва унинг оиласи қаторида уч хонали квартирада бирга яшашлигини, акасининг топиш тутиши ҳам ўзига яраша эканлигини ва шу сабаб рўзғорга ёрдами тегиши учун кондукторлик қилаётганини Зилоланинг ўзидан сўраб билган эди.
- Зилола кўнгилга олимасангиз, бир саволим бор эди.
- Эримдан кейин "оғзини этак билан ёпиб бўлмайлиган айрим одамлардан" жуда кўп ситам кўрдим-ки, хозирда унча бунча гап сўзларга эътибор ҳам қилмайман, кўнглимга ҳам олмайман.
- Унда яҳши! Турмуш ўртоғингиз нима сабаб оламдан ўтганлар?
- У киши жуда кўп ишлар эдилар, бўш вақтлари жуда кам эди. Ўртоқлари билан ҳам чойхонага вақт топа олмасдилар. Байрам арафаси ишидан икки кунга жавоб бўлди, Акбаралини байрамга олиб чиқаман деб ваъда қилганди, ўртоқлари дам олишини қаердан эшитишди-ки, дарҳол у кишига телефон қилиб, анҳорга балиқ тутишга бориб, биргалашиб дам олиб келишни айтишди. Бу ёқда ўғлига ваъда бериб қўйган, у ёқда анчадан буён бирга хордиқ чиқара олмай юрган қадрдон ўртоқлари. Иккиланиб қолди. Ўшанда биргина сўз билан, "Ўғлингизга ваъда бергансиз дадаси" деб, олиб қолсам бўларди мен аҳмоқ, лекин индамадим, қаршилик кўрсатмадим ҳам, "бормасам бўлмайди, дам ҳам олиб келаман" деди-да, ўртоқлари билан шахар ташқарисига чиқиб кетишди.
- Хўш балиқ овида бирор кўнгилсизлик бўлдими?
- Афсус ўша куни икки оёқда хонадонимиздан чиқиб кетган инсонни кечга бориб шум хабари келди. Балиқ овига бориб, қармоқда балиқ тутишга тоқати етмай, қайсидир ўртоғининг гапи билан анҳор ёқаси бўйлаб ўтган кучланиши катта бўлган токдан сим улаб бир учини анҳорга ташлабдилар. Оз-моз кайфи ҳам бўлган экан. Кучли ток сабаб, анҳордаги балиқлар карахт ахволда сув юзасига чиқа бошлаган. Қайси ҳаёл билан бўлиб, бу киши ўзини сувга отган, натижада ток уриб, ўша жойнинг ўзида юраклари уришдан тўхтаган.
- Жуда ҳам аянчли воқеа, афсус, сизга сабр берсин синглим! - деб, Акбарали Зилолага ҳамдардлик билдирди.


***

Акбаралани онаси бу гал ўғлини уйлантиришга кўндиришнинг янгича усулини топди. Хар доимгидек, ишдан келиб овқатланиш учун ўтирган ўғлига сўз қотди:
- Акбарали ўғлим, сенга ҳушхабарим бор!
- Хўш онажон, айтингчи қандай хушхабар экан?
- Насибаҳон гапира бошлади, - деди, тиззасида олиб ўтирган чақалоқни эркалатиб.
- Жуда яҳши бўлибди-да, қани гапирингчи қизим! Битта "дада" деб қўйингчи  асал қизим! - қизининг тили чиққанидан қувониб кетиб, кетма-кет гапиртиришга урина кетди Акбарали.
- Қани жон қизим, битта "дада" денгчи!
- А-я, а-я!
Онаҳон ҳам неварасини гапиришини ўзи эшитмаган эди, шунчаки ўғлининг кўнглини юмшатиб, уйланишга кўндирмоқчи эди.
Насибанинг тили "она" деб чиқди, у тўхтамай "ая" дея бошлади.
Акбаралидан ҳам кўра, унинг онасининг кўз ёшлари селдек оқа бошлади.
Онаҳон ёноқларига оқаётган кўз ёшларини артиб:
- Энди онасини қаердан топиб бераман ўғлим?- бу гал жиддий сўроққа тутди онахон Акбаралини.
Акбарали бир муддат жим бўлди, бир дақиқада минг хил хаёл ўта бошлади. Хар қанча уринмайлик болага ота, онани ўрнини, она эса отани ўрнини боса олмас экан-да!”
Ва ниҳоят Акбарали тилга кирди:
- Она, мен розиман!
- Шукр! Хайрият! Бўлмаса мен харакатимни бошлай а, айниб қолмасингдан бурун, бир иккита кўз остимга олиб қўйган қизлар бор.
- Шошманг онажон, кўз остингизга олганларингизни қўя туринг, қаерга совчиликка боришингизни мен биламан, - бироз онасидан хижолат тортганча.
- Биласан, вой ўғлим эй, айтчи қани ким экан у қиз?
- Яшайдиган манзилини билмайман-у, лекин қаерда ишлашини биламан! Хохласангиз, эртага мен билан бирга автобусга чиқинг, ўша ерда таништириб қўяман.
- Автобусда?!
- Ҳа шундай онажон!

****



Шундай қилиб, дўстимиз Кама Ноирнинг ажойиб танлови сабаб Жахонгир Янги йил куни дадаси билан Арча атрофида мазза қилиб айланадиган бўлди.

среда, 3 июня 2015 г.

Рамазонга ҳам қолди

Бир жуфт сомса.

Бугун иш билан бўлиб, ҳар доим тушлик қилишга одатланган ошхона ёнидан ўтиб қолибман.
Рамазон ойи таъсир қилибди шекилли, хўрандалар сони анчагина камайган.
Аслида бу вактда ошхонанинг яқинига хам йўлаб булмайдиган даражада одам гавжум бўлар эди.
Сабаби бу ерда тайерланадиган  сомсани шахарнинг хеч қайси бир ошхонасидан топиб бўлмас эди, жуда ширин эдида, ҳам арзон ҳам жуда мазали...
"Қани энди ифторликка ҳам мана шундай бир жуфт сомса бўлса-ю"  деганча бир ютиниб, бир умид қилиб ўтиб кетдим.
****

Бугунги кун ўтган кунларга нисбатан кун анчайин иссиқроқ бўлди.
Вақт ифторликка яқин колди-ку, лекин қуёшнинг иссиқ тафти йўқолай демайди.
Одатда хаво жуда исиган махал, имкон қадар муздайроқ жой топиб бироз дам олиб олар эдим. Аксига олиб бугун кун бўйи ишдан ортмадим, дам ҳам ололмадим. Балки шунинг учунми, хар кунгиданда кўпроқ чанқадим. Уйга қайтиш олдидан хар доимгидек муздек сувлар ва музқаймоқлар сотиб оламан. Бугун ҳам шундай қилдим.
Ҳовлига кирдим-у, қўлимдаги нарсаларни музлатгичга қўйиш учун тўғри ошхона томонга юрдим.
Негадир ошхонада ҳар доим дастурҳон тузаб, келишимни кутиб турадиган аёлим куринмас эди.
У ёқ, бу ёққа разм солдим, йўк.
Ифтор яқинлашяпти, лекин ҳали дастурхон тузалмаган. 
"Қаерда юрибди экан?" дея, жахлим ҳам чиқди бироз.
Бир икки чакириб хам кўрдим...
- Онаси хой онаси қаердасан? - Жавоб йуқ - Қаеққа кетди экан-а?
- Шундай махалдаям бирор ёққа чиқадими? Тинчликмикан ишқилиб?

Бироздан сўнг, тандирхонадан овоз келди.
- Ассалому алайкум дадаси, яҳши ишлаб келдингизми? - бошида бир сават хозиргина тандирдан узилган сомсани кўтарганча, тандир иссиғидан юзлари қип-қизариб кетган аёлим чикиб келар эди.

Рўзадор ҳолатида, бунинг устига ёзнинг жазирама иссиғидан қўрқмасдан, қизиб турган тандирда сомса ёпган аёлимни кўриб "Субханоллоҳ" деб юбордим.
Қўлимга сочиқ олиб уни юзига теккан тандирнинг қорасини артаман, айни дамда қизариб турган юзларидаги шу қора доғ уни янада гўзал қилиб юборгандай эди гуё.
Хижолатдан юзини олиб қочади.
- Ифторликка сиз ёқтирадиган сомса қилгандим, шунга бироз кеч колдим узр, сиз ўтириб туринг хозир дастурҳон тузайман,- дея, атрофимда гирдикапалак бўлади.

Бечорагинам.
Худди бугун сомса егим келганини билгандай.
"Эркак кишини кўнглига йул ошқозони оркали бўлади" дейишарди.
Ҳак гап!!!
Қани айтингчи?
Аёлларимиз биз учун қирқ даража иссикда рўза оғзи билан қизиб турган тандирда нон ёпса ёки бошқа бир мазали таомлар пишириб турса, "дадаси, дадажониси" деб тилини ширин қилиб беминнат хизмат қилиб турса, қайси бир эркак зоти шундай баҳтига каноат қилмас экан???

«Ўзинга шукур» дейман жилмайиб.


Иқбол Юсуф.

27.07.2014 йил.

четверг, 23 апреля 2015 г.

Нормат ва Қумрининг хаёти, ватсапдаги статуслар талқинида

Ватсапдаги статус сифатида берилган шаблонларни бирин кетин кўриб чиқиб, қизиқ холатга гувох бўлдим. Ушбу стс.лардан айрим одамлар фойдаланишса, қандай маъно англатишини хазиломус хақиқат тарзда изохлашга уриндим.
Масалан Эшматнинг ўғли Нормат ва уни севган қизи Қумри, ватсапдаги  ушбу шаблонлардан нима мақсадда фойдаланишаркан кўрамиз.

1. "В школе". Норматни номидан:
Хозир мактаб ховлисидаман, Катта синф ўқувчиларининг дарсини тугашини кутиб турибман. Дарс тугаши билан битта қизни "ўрайман".

2. "Доступен". Қумри номидан:
Мактабда мендан бошқа ҳамма қизларни йигити бор, менда эса йўқ, йигитлар мени йигитим йўқ, бемалол севги изхор қилишларинг мумкин, "Я доступен".

3. "В кино". Нормат номидан.
Дарс тугади, қизларга разм солдим, ҳаммасини йигити бор экан, лекин яхшилаб эътибор берсам Қумрининг йигити йўққа ўхшайди, тезда ёнига бориб, кинога таклиф қилдим. Зўрға турган шекилли, таклифимга дарров рози бўла қолди. Хозир кинодамиз.

4. "В кино". Қумри номидан.
Ва ниҳоят!!! Ўша кун келди. Биз кинодамиз...
Икки севишган турмуш қуришди, аввалига чиройли хаёт кечиришди, вақт ўтиши билан хаётидаги бир хиллик жонига тегди, Нормат Қумрига сездирмай бегона аёл билан танишди,  Қумри эса, интернетга муккасидан кетди.
Шу сабаб, яна ватсапдаги статуслар ўзгара бошлади.

5. "В работе". Нормат номидан:
Иккита аёлга бир хил шароит яратиб бериш қийин экан, уйдагисини амалласам, кўчадагиси тинч қўймайди, уларнинг дарди пул, тинимсиз ишлашимга тўғри келяпти, хозир ҳам ишдаман.

6. "Низкий уровень заряда". Қумри номидан:
Эрталабдан то кечгача, кечқурундан то тонггача нет.даман, ватсап, телеграмм, одно, ҳаммасига бирма-бир кираман, виртуал оламдаги дўстларим билан суҳбатлашаман, эримнинг менга нисбатан камситишларини, шу йўл билан енгишга, аламларимни унутишга харакат қиламан, шу сабабдан телефоним заряди чидаш бермайди, хозир ҳам тугай деб қолди.

7. "В спортзале". Яна Қумри номидан:
Эримнинг менга қилаётган нохақликлари, камситилишларимни, дугоналарим ўзимга боғлашди. Гўёки, мен айбдор эканман. Умуман ўзимга эътибор бермай қўйганмишман. Тўғри иккинчи фарзандимни туққанимдан сўнг, анча вазним ортиб кетди, бирор ташкилотда ишламагандан кейин, атир упа ҳам қилинмас экан, уларнинг гапида жон борга ўхшайди. Эримга сездирмай спортзалга қатнаяпман, ўзгармоқчиман. Хозир ҳам спортзалдаман.

8. "Не могу говорить, только Watsapp". Норматни номидан:
Холмат Қумри билан кечки дастурхон атрофида овқатланаётганда, телефонига қўнғироқ бўлиб қолди. Шошилганча қўлига олиб қараса, кўчадаги "ёр"ларидан бири экан. Қизилни босиб қўйди ва зудлик билан, статусни ўзгартирди.
Телефон қилма, ёнимда хотим бор, хозир уйдаман, бирор гапинг бўлса фақат ватсап орқали гаплашишимиз мумкин!

9. "На совещании". Қумри номидан:
Мажлисга кетяпман. Суд мажлисига, ажрашишга қарор қилдим. Бундай хўрликларга чидай олмайман!

10. "На совещании". Нормат номидан:
Суд мажлисига кетяпман. Хотиним сезиб қолди, ажрашамиз деб қўймаяпти, қисқаси иккита хотинни эплай олмадим. Хаётим барбод бўлди!

11. Сплю. Нормат номидан:
Ухлаяпман, тўғрироғи ухлашга харакат қиляпман. Ёлғизман. Ёлғизлик азоб эканлигини шу кунгача хис қилмагандим. Кўзимни юмсам, фарзандим, ширингина оилам кўзимга кўриняпти. Эссиз, эссиз, вақтида оиламни қадрига етмаган эканман.

12. "Только экстреные вызовы". Яна Нормат номидан.
Ватсапдаги сўнгги статус!
Ким бўлсангиз ҳам фақат зарур бўлсамгина қўнғироқ қилинг, сиз хақингизда ўйлашни ҳам истамайман, айни дамда ўз оиламни қайта тиклаш хақида бош қотирмоқдаман! Бўлар бўлмасга безовта қилманг!

 P/S: Келинг дўстим, интернетни йиғиштиринг, хақиқий хаёт аслида гўзал. Ундан бахра олинг, оилангизни қадрига етинг!


четверг, 9 апреля 2015 г.

Севги

Ялпизой ҳамда Янтоқвойнинг муҳаббатлари хақида.   

Кимсасиз чўли биёбонда, иссиқдан жавдираб, сувсизликдан бехол бўлиб, ўсишдан ҳам тўхтаб қолган янтоқвойнинг бир куни қуриб, чақир тиконга айланиб кетган шохларига бахт куши қаердандир учиб келиб кўнибди.
Буни курган янтоқвой, ўзида йуқ хурсанд бўлиб, тиконларини силкиллатиб, қушга караб,
- Эй бахт қуши қани менга айтчи, қачон мен ҳам бошка ўт-ўланлар каби боғу-роғларда кўкараман? Қачон мен ҳам тиконсиз, юмшоққина, ям-яшил баргларга бурканаман?
- Сен шундай қилишимни хохлайсанми, - дебди бахт қуши.
- Ҳа албатта хохлайман, сенинг кулингдан келадими?-  сўрабди янтоқвой.
- Албатта келади, сабр қил ўзинг айтган кунлар ҳам келади, -деб учиб кетибди.
****
       Орадан кўп вақт ўтмабди. Бахтига ўша сахродан инсонлар ўзлари учун уйлар қура бошлабди. Уйлар қуриб битгазилгач, узоқдан катта ариқ қазиб келибди. Сахрони боғ роғларга айлантира бошлабди. Ариқлардан тўлиб тошиб зилол сувлар оқиб келибди. Ариқ четларидан эса, ялпизу райхонлар ўсиб чиқа бошлабди. Табийки, янтоқвойнинг ҳам ёнгинасидан бир туп ялпизой ўсиб чиқибди. Янтоқвой у ўсимликни кўриб, хайрон қолибди. Дунёда шундай чиройли ва хушбўй ўсимлик борлигидан хайрату лол қолибди.Бундай гўзал ўсимлик борлигини авваллари хаёлига ҳам келтирмаган эди. Ялпизойни бир кўришдаёқ севиб қолибди. Ялпизой кундан кунга ўсиб униб борар, ундан таралаётган хушбўй ифор эса бутун оламга таралар эди. Сахрода елғиз ўзи яшаб ўрганиб қолган янтоқвой, ўзини худди жаннатга тушиб колгандай хис қилибди. Унинг хушбўй ифорига маст бўлганча кунларини ўтқазибди. Унинг бутун ўй хаёли Ялпизойда бўлиб қолибди.
- Нима қилиб унга севги изхоримни баён қилсам бўларкан? - деб, Янтоқвой жуда кўп ўйлабди.
- Ям-яшил отқулоғу ва яна бошқа ўт-ўланлар турганда, мен каби чақир тиконга бурканган Янтоқвойга ҳам ошиқ бўлармиди, - деб куйинибди.
Ана шундай кунларнинг бирида, узоқдан шамол орқали, зар печакнинг бир новдаси учиб келиб, Ялпизойга ёпишиб қолибди. У кундан кунга ўса бошлабди ва Ялпизойни ўраб, сиқа бошлабди.
Янтоқвой бу холатни кўриб чидаб тура олмабди.
- Хой зар печак, нега кучсиз ўсимликни сиқаяпсан?
- Сени ишинг нима? - дебди зарпечак.
- Мен уни севаман, севганимни қуриб битишини ҳеч ҳам хохламайман! - дебди қатъий оҳангда Янтоқвой.
- Мен ҳам яшашим керакку! - дебди шунда зарпечак.
- Унда кел, мени танамга ўт, майли мана менда, новдаларимда яша деб, - бир новдасини у томон чўзибди.
Зарпечак Ялпизойдан секин аста сирғалиб, Янтоқвой томон ўтибди. Бундай жасоратини кўрган Ялпизой Янтоқвойни ҳам севиб қолибди. Кундан кунга зарпечак Янтоқвойни ўраб чирмаб қурита бошлабди.
- Хаётимда бир лахза бўлсада севги деган туйғуни хис қила олдимку, энди қуриб битсам ҳам майли, - дебди ичида Янтоқвой.
Бу холатни нарироқдан кузатиб турган Ялпизой жуда жуда ачинибди, лекин жуда кеч эди, қўлидан уни қутқариш учун ҳеч нима келмас эди.
*****
Кунларнинг бирида, Янтоқвой, янги қишлоқ болаларини ўзлари томон келаётганини кўриб қолибди. Улар ариқ бўйидаги ялпизларни бирин кетин узиб, елим халталарига солаётган эди. Юрагига ғул ғула туша бошлабди.
- Хозир мени Ялпизойимни ҳам узиб кетиши мумкинку! Энди нима қиламан а, нима қилсам бўларкан а? - қаттиқ қайғура бошлабди Янтоқвой.
Нимадир қилиб Ялпизойини қуткариб колмаса, бутун умр ўзини кечираолмаслигини тушуниб етибди ва томиридан узилиб, майин шабода билан биргаликда Ялпизойини ёнига думалаб борибдида, уни ўз шохлари билан маҳкам ўраб олибди. Шу махал Янтоқвойнинг жони ҳам узилибди.
Ялпиз узиш учун келган болалар эса, янтоқнинг тиконлари орасидан ялпизни узиб олишга ботина олмабди, унга тегмай қайтиб кетибди.
Бечора Ялпизойини асраб қолиш учун ўзини ўлимга маҳкум қилибди.
Ялпизой эса, химоячисидан айрилиб қолганига йиғлай йиғлай ўзи ҳам қуриб битибди.
*****
Орадан ойлар ўтибди, ойлар кетидан йиллар ўтибди. Ва нихоят яна бахор келибди. Гуллар очилибди, ариқ четида яна ям-яшил ўтлар ниш ура бошлабди.
Ўша ўт-ўланлар билан бирга, ёнма-ён равишда яна Янтоқвой ҳамда Ялпизойлар ҳам бу ёруғ оламга бўй чўзиб чиқибди. Улар бир-бирлари билан қайта учрашганидан, уларни яна ёнма-ён қилиб ўстирганидан Яратганга шукроналар айтибди.
Янтоқвой, Ялпизойга уни бир умр химоя қилишга ваъда берибдида, бутун вужуди билан Ялпизойни ўраб чирмаб ўса бошлабди.
Келгуси йили эса, атрофидан бир қанча ялпизой-у, янтоқвойчалар ўсиб чиқибди.

Севги деган туйғу ўсимликлар орасида бўладими, хайвонлар ўртасида бўладими, инсонлар орасидами фарқи йўқ, бу энг гўзал туйғу бўлиб қолаверади.

Иқбол Юсуф


среда, 8 апреля 2015 г.

Тўқликка шўхлик

Кеча иш билан кўп қаватли уйлар жойлашган катта кўчанинг четида бир соатдан ошиқроқ вақт тўхтаб қолдим.
Шу вақт мобайнида бир холатни кузатиб нимагадир гувох бўлдим.
Нексия машинасида ёшгина йигитча мендан йигирма қадам нарироққа келиб тўхтади. Қулоғида телефон, менга аҳамият ҳам бергани йўқ. Кўзи "дом" тамонда.
Машина хайдовчиси бўлган йигитча, жуда ёш кўринди, тахминан 17-18 ёшда.
Кўп ўтмай, уйлар орасидан тез-тез қадам босганча, у ёқ буёққа олазарак қараб, хали ўн етти баҳорни ҳам қарши олмаган қизча машина тамон юриб келди ва олд ўриндиққа келиб ўтирди.
Йигитча машинани елдай учириб, олдимдан ўтиб кетди.
Бир соатлар чамаси ўтиб-ўтмай ўша машина қайтди ва қиз йигит билан хайрлашиб, машинадан тушиб, икки юзи қизарганча яна атрофга олазарак қараб, уйлар тамон кетди.
Машина яна ўз ўрнидан қўзғалиб, тез орада кўринмай кетди.
 ****
Ҳамма нарсани оддийлигича қабул қиладиган, кўз ўнгида нимаики рўй бераётган бўлса уни борлигича хис қиладиган, "замон ўзгаряптида" деб қўя қоладиган инсонлар бу холатни кузатиб туриб, хеч нимадан хайратланмасдан эътибор бермаслиги бор гап. Нари борса, "Икки севишган ёшларда" дейиши табий холдир.
Лекин, мен буни оддийгина "севги" деб, билмадим.
Бундай холатни кўриб ўзимни ҳам қизим борлигидан, қачондир вақти келиб манашундай холат юз бериши мумкинлигидан қўрқиб кетдим.
Бу кузатганларим севги эмас, бу ахмоқлик, ёшликдаги бебошлик. Нотўғри йўл, нотўғри танлов!

Нима учун нотўғри йўл эканлигини, хаётий кузатувларим орқали тасвирлаб бераман, агар ошириб юборган бўлсам, фикрларингизни комментда кутарман.
Ўзига бино қўйган, "дунё менинг қўлимда" деб биладиган олифта йигитча хақида фикр юритсак. Гапиришдан аввал, айни ўша ёшдаги шахсий хаётим хақида қисқача хикоя қилиб бераман.
****
Мактаб давримизда бизда ҳам севги бўлган, ўртоқларга қўшилиб ўзимизча синфдош қизларга ёки ўзимиздан қуйи синфда ўқийдиган қизларга гап ташлаганмиз, хат ёзганмиз, учрашганмиз, лекин ўзимизнинг шахсий машинамизда сайр саёхат қилмаганмиз. Машинани ўзи бўлмаган, хатто "икки ғилдиракли велосипедим ҳам йўқ эди" десам адашмайман.
Ўқишга тайерланиш учун етти саккиз километр узоқдаги қишлоқда яшайдиган математика ўқитувчисиникига пиёда бориб келар эдим. Қиш келиб кунлар совиб қолганида, онамнинг раҳми келди. Рўзғорга кунига уч тўртта тухум бериб турадиган олтита товуқни сотиб, менга велосипед олиб беришликни дадамдан илтимос қилдилар. Дадам бўлса, "Ўғил болага жин урармиди, қўй шу товуқларни сотиб нима қиласан, пиёда бориб келаверадида" дедилар. Лекин, онам барибир сўзларида қаттиқ туриб олдилар. Ва нихоят дадамни кўндирдилар.
- Мен бозорга тўртта товуқни сотгани бормайман, она бола ўзларинг нима қилсаларинг қилинглар, - дедилар аччиқланиб.
Якшанба куни, товуқларнинг оёқларини боғлаб, укам билан бозорга отландим. Янги велосипед олишимдан хурсанд бўлсамда, эрталаблари тухум қуймоқсиз мактабга боришимни ўйлаб бир куйинар эдим.
Янги велосипедга товуқларнинг пули етмайди. Минилгани эса ўша пайтда 18000 сўмларга берар эди. Демак, олтита товуқни хар бирини 3000 дан сотишим керак. Тушликка қадар укам билан бозорда товуқларни ушлаб ўтирдик. Деярли харидор йўқ, бўлгани ҳам арзон нархда сўрайди. Қарасам укам совуқ қотди.
- Бор уйга сен кетавер, мен ўзим сотиб бораман, -дедим.
Жонидан совуқ ўтиб кетган шекилли, айтишим билан ўрнидан туриб уй тамон шошилди.
У орада, бозордаги одамлар ҳам сийраклашиб қолган, харидор деярли йўқ хисоби, фақатгина олиб сотар бир иккита опа ўтирибди. Улар ҳам кетиб қоларди, лекин бизга ўхшаб пул зарурларни кутиб ўтирибди. "Зерикканидан арзонроқ нархга сотиб кетар" деган илинжда. Лекин, "мен бўш келмайман" дедим ўзимга ўзим. Шундай дейишга дейману, умуман харидор бозорда қолмаганидан нима қиларимни билмай қоламан. Велосипед олишга бўлган иштиёқ ҳамон сўнмаган, шу товуқларни тезроқ сотсаму, орзу қилган велосипедимни олсам.
Укам кетганига бир соат бўлиб бўлмас, укам билан дадам қайтиб келди.
- Ҳа нима гап?- сўради дадам.
- Тинчлик, сота олмадим, - дедиму кўзимдан бир томчи ёш сизиб чиқди. Билмадим орзуим амалга ошмайдиган бўлиб турганлиги учун аламданми ёки оёқларимдан ўтиб кетган совуқнинг азобиданми кўзим ёшланиб кетди.
- Ҳа ўғлим а, -дедилар дадам, - пул топиш осон эканми? Шунинг учун ўқигин, одам бўлгин дейманда, ўқимишли одамлар ўғлим, совуқда бозорда ўтирмайди, кўп қаватли биноларнинг иссиқ хонасида, юмшоқ курсиларда ўтиради, - деди.
- Хўш харидорлар бўлдими? - яна сўради дадам.
- Ҳа бўлди... фақат жуда паст сўрадида, - деб жавоб қилдим.
Суҳбатимизни нарироқда кузариб турган олиб сотар опаларнинг бири ёнимизга келдида дадамга сўз қотди.
- Келинг ака, бу йигитча сизнинг ўғлингизми? Ёмон қаттиқ бола экан э, эрталабдан сўрайман бермади-я. Битта нархни ушлаб олган, "ундан арзонига сотмайман" дейди.
- Хўш қанча бермоқчисиз синглим? - деди дадам ўша аёлга юзланиб.
- Хар бирига икки мингдан 12000 бераман ака.
- Йўқ синглим, сизники ҳам эмас, бизники ҳам майли 2500 дан беринг, олинг ҳаммасини, шу йигитчага битта велосипед олиб берай, - деди дадам.
Олиб сотар аёл бироз ўйландида.
- Майли ака сиз айтгандек бўла қолсин, шу йигитчага раҳмим келди тўғриси, эрталабдан бери совуқда ўтирди-я, касал пасал бўлиб қолмасин яна, - деб кулиб қўйди.
Товуқларни пуллаб уйга қайтдик.
Интиқлик билан велосипед бозори бўладиган кунни кутдим.
Дадам билан бирга бозорга чиқдик.
Дадам бозордаги велосопедларни диққат билан кўриб чиқар, хар харда эгасини у ер бу ери тўғрисида сўроққа тутар эди.
Мен эса, бозордаги энг чиройли қилиб безатилган, рамалари рангли резина билан қопланган, списаларига хар хил чиройли нарсалар ўрнатилган велосипед қаршисидан жилмасдан турибман.
Дадам айланиб чиқиб, ёнимга келдида,
- Хўш ўғлим қайси бирини оламиз, - деди.
- Манабунисини, -дедим, шошилганча ерталабдан бери атрофида гирдикапалак бўлиб турган велосипедни кўрсатиб.
- Э буни нима қиласан ўғлим, усти чиройли қилиб безатилган билан темирлари пишиқ, пухтага ўхшамаяпти. Краскаси ўчиб кетган бўлсада, хов нарироқда турганини оламиз, ўша бақувватга ўхшайди.
- Дада, - деганча оёғимни тираб туриб олдим. Илтимос қилдим, хафа бўлгандек бўлдим, қисқаси дадамни кўндирдим.
Товуқнинг пулларига бироз қўштириб, танлаган велосипедимни олдирдим.
- Агар бир нарса бўлгудек бўлса, каллангни оламан а бола, эхтиёт қилиб мингин, - деб, бироз пўписа қилиб қўйдилар дадам.
Ўша кундан буён велосипедни учиртириб миниб дарсга қатнай бошладим.
Ора сирада яҳши кўрган қизимнинг ҳам кўчасидан ўтиб қўяр эдим.
Махалласи тамон бурилиб, мақтанганча ўзимча кибор билан гердайиб, гохида икки қўлимни рулдан қўйиб юбориб худди цирк артистларидек велосипедни бошқариб кириб борар эдим. Ховлисининг дарвозасига яқинлашганда эса, кибор ва гердайишдан асар ҳам қолмас эди. Эндигина тўртинчида ўқийдиган ўғил бола укасини кўриб қолсам ҳам қўрқиб, юрагим така пука бўлиб кетар эди. Битта битта педални босиб, секин миниб келаетган бола, мингга қўйиб (тез юришни шундай дейиларди, хозир ҳам шундай менимча) қочиб қолардим.
Бир куни ўша велосипедда дарсга кетаётсам, мендан анча гавдали, оғир вазнли, курашчи, полвон бир ўртоғим йўлимдан чиқиб тўхтатиб қолди.
- Ҳа ўртоқ қаёққа?
- Дарсга, - дедим мен.
- Йўл йўлакай, мени далага ташлаб ўт, -деди тўсатдан.
Йўқ дейишни ҳам билмайман, ҳа дейишни ҳам. Бирпас ўйланиб қолганимни сезган дўстим.
- Хохламасанг пиёда ҳам кетавераман, янги велосипедда юриш қандай бўларкин дегандимда, - деди, бироз норози ва пичинг охангда. "Янги велосипед" деганда, велосипедимни янгилигига шубха қилиб гапиргандек бўлди назаримда. "Янгилигини, бақувватлигини унга кўрсатиб қўяман" дедимда, олдимга чиқариб олдим.
Йўлда кетиб борар эканмиз, ичимда қора қиринди ўта бошлади, "ишқилиб бир бало бўлмасинда, велосипедимга бир нарса бўлса, аниқ дадамда ўламан" деган ўйлар миямда чарх ура бошлади. Чунки, ўртоғим велосипедга сакраб минаётган вақтда рамаси сал эгилгандек туйилдида назаримда. Йўқ худога шукр, ўртоғим тушадиган манзилга оз қолди. Тириқ этгани йўқ, кўз тегмасин, бир текисда елиб бормоқдамиз. Энди етдим деганда, бирдан йўлдан кичик бир бир чуқурча чиқиб қолса бўладими, рулни бура олмадим, велосипедни олди ғилдираги чуқурчага тушиши билан ғарс этиб рамаси узилиб велосипедим иккига ажраб кетса бўладими.
Иккиламиз ҳам асфалтда йиқилиб ётибмизу, бир биримизга қараб на кулишни биламиз на йиғлашни.
Танамда қаттиқ оғриқ сезилиб турсада, ичимдан "энди дадамдан ўламан деган фикр" қийнамоқда.
Дадамнинг бозордаги гаплари қулоғим остида жаранглай бошлади, "Бунинг нозикка ўхшаяптида ўғлим.... Агар бир нима бўлса каллангни оламан а бола.... Эхтиёт қилиб мингин". Эҳ аттанг а, мен бу касофатни чиройига учибман а. Дадамнинг гапига кирмаган эканман, улар бир нарсани билмаса гапирмас эди. Энди нима қиламан?
- Сен айбдорсан, дедим шартта ўртоғимга айбни оғдариб.
- Ие жиннимисан, нега мен айдор бўламан? "Мени олиб кет" деб, мажбурламадимку!
- Йўқ барибир сен айбдорсан, агар сени миндирмаганимда тинчгина дарсимга кетган бўлардим. Ўн ўн беш дақиқа ўртоғим билан ёқалашдик ҳам. Сал ўзимизга келгандан кейин, бошимни чангаллаганча сўз қотдим.
- Энди нима қиламиз ўртоқ?
- Қайдам, нима бўлса бўлди уйингга олиб борамизда.
- Жинни пинни бўлганмисан, хозир ши ахволда олиб борсам, дадам нақ калламни олади-ку, дадамни биласанку жахлларини!
- Хўш нима қиламиз унда?
- Устага борамиз, узилган жойини улаймизда устидан яна рангли резина қоплаб қўямиз.
- Йўқ мен бормайман, далада қиладиган ишларим кўп, сен ўзинг боравер, - деди ўртоғим. Унинг бу гапидан тумшуғига бир туширгим келди-ю, ундан қайтиши мумкин бўлган жавобдан қўрқдимда, унинг билаклари жуда бақувват. Сал паст кетиб илтимос қилиб кўрдим.
- Жон ўртоқжон, мени бу ахволда ташлаб кетмагин, бир ўзим эплай олмиманда ахир, ёрдамлашворгин, сени уста танишларинг кўпку!
Бир нарса қилиб уни кўндирдим. Икки ўртоқ бир велосипедни иккига бўлиб олиб, хар бир бўлагини ерда судраганча уста тамон кетдик. Аксига олиб биз билган усталар эплай олишмади. Кейин бошқа қишлоқлардаги усталарни сўраб суриштириб кетдик. Ўша куни тушлик ҳам қилмадик. Катта кўчаларда велосипеднинг икки бўлагини судраганча кечга қадар қишлоқларни кездик. Бахтга қарши мақсадимизга эриша олмадик. Кун ботиш арафасида ўзимизнинг қишлоққа етиб келдик. Хамон ўша ахволда иккига бўлинган велосипед билан. Уйга яқин жойдаги устахонага  "эртага олиб кетаман" деб велосипедни қўйиб уйга тарқалдик. Эрталабдан кечга қадар пиёда юриб, чарчаб, холдан тойиб, йиқулгудек холатда уйга кириб бордим. Кечгача йўқ бўлиб кетганимдан хавотир олиб ўтирган онам, ўша кунги холатимни кўрим, "дод" деб юборгудек бўлдилар. Дадамнинг хали ишдан келмаганидан фойдаланиб, бўлган воқеани рўй рост айтиб бердим. Онам бечора бир икки дакки бергандек бўлдиларда, барибир она эканларда юраклари юмшади, қорнимни тўқлаб ўз уйимга киргизиб юборди. Чарчаганимдан тезда ухлаб қолибман. Эрталаб дадамнинг чақириғидан уйғониб кетдим.
- Иқбол.
Кўзларимни ишқалаб, "хозир бошланади" деганча қўрқа писа, секин-секин қадам ташлаб, ховлига чиқдим.
- Ҳа дада, - дедиму, шоша пиша у кишининг қўлига қарадим, "менга отгани бирор нарса олмаганмикинлар ишқилиб деган ўй биланда" хозирча хеч нима йўқ ёки тез қараб яна бошимни пастга эгиб олганим учун кўзим тушмади.
- Велосипедингни қайси устада қолдирдинг?
- Алимардон аканинг устахонасида, - дадамнинг оғир ва вазминлик билан сўраганидан хайронман.
- Хўп майли, сен бугунча дарсингга пиёда бориб кела тур, мен унгача устахонадан велосипедингни олиб таъмирлатиб қўяман...
Бу гапларга ишонишимни ҳам билмайман, хурсанд бўлишимни ҳам. Нарироқда турган онамга юзландим. Улар менга қараб кўзларини қисиб қўйдилар. Демак ҳаммаси яҳши. Дадам уришмайдилар. Шу пайт онажонимни қанчалар яҳши кўриб кетганимни билсангиз эди. Укамдек эркатойроқ бўлганимда югуриб бориб қучоқлаб олиб юзларидан ўпиб миннатдорчилик изхор қилган бўлардим ўша он. Афсуски, ундай ҳам қила олмайман.
Дадам ишга чиқиб кетар эканлар, ортларига бурилиб,
- Ҳа айтганча, "ўшанда бошингни оламан" деб пўписа қилганимда,сени калтаклашни назарга олиб айтмаган эдим ўғлим, "нарсанинг қадрига етгин, хеч нима ўзича пайдо бўлмайди, уни асраб авайлагин" деган мақсадда айтган эдим, эрталабда бўлган воқеани келиб тўғрисини айтганингда мен сени уришмаган бўлар эдим, бундан буён ўзингча бир иш қилмагин, фақат тўғриси сўз бўлгин ўғлим, - деб чиқиб кетдилар.
*****

Хикоямни қисқароқ қиламан дегандим, чўзилиб кетди. Бунинг учун узр сўрайман.
Энди юқорида келтирилган йигитчага тўхталадиган бўлсак.
Машина олиш осон иш эмас. Велосипед олгандек, тўртта товуқни олиб чиқиб сотса машина бериб юбормайди. Бу ёшда эса "ўзи меҳнат қилиб, ишлаб топган пулига машина олган" деб ҳам бўлмайди. Бу йигитчага ё дадаси олиб берган ёки дадасидан яшириб машинасини олиб қочган. Бу болакай ушбу машинани на қадрини билади на қимматини. Ўртоқларини ёнида ёки айрим "қизчаларига" ўзини кўз кўз қилишнигина билади холос. Хатто машина бошқаришни тузук қуруқ бошқаришни билмай туриб, қулоғида телефон билан машина бошқаради. Жуда кўп бор эшитяпмиз, кўряпмиз шундай ёшдаги йигитларнинг бахтсиз ходисаларга рўпаро бўлишларини. Ўртоғига мақтаниб ёки ёнида ўтирган қизига мақтаниб, тезликни меъёридан ошириб юборадида қарс этиб бир жойга уради. Бир жойга урса майли, ўзига хеч нима қилмаса бас, лекин йўлда кетаётган бир бегунохни хаётига зомин бўлаётганлар қанча?
Шундай йигитчаларнинг ота-оналарига хайронман???
Фарзандларига "каллангни оламан" деб пўписа ҳам қилиб турармикан?
Нарсанинг қадрига етишга унашармикан?
*****
Энди уларнинг севгиларига назар солайлик.
Мен ўзимни "яҳши одамман, яҳши тарбия кўрган маънивиятли инсонман" деб хисоблайман.
Яшириб ўтирмайман, ўзимни фаришта мисол ҳам кўрсатмоқчи эмасман, рўй рост айтаман, мана шундай маънавиятли инсонда ҳам севган қизлари беш олтита бўлган. Замон, вақт, маконлар ўзгариши билан севадиган қизлар ҳам ўзгариб борган. Уйланганимга тўққиз йил бўлди, икки нафар фарзанднинг отасиман, лекин шу вақтга қадар бирорта инсондан "роса қизлар билан севишиб севишиб охири битта севганига уйланган бу Ромео" деган хақоратомуз, юзимни ерга қаратадиган гап эшитмадим, бундан кейин ҳам эшитмасам керак, чунки хотинбоз эмасман, уйланмасимдан аввал севишганман, уйланганимдан кейин эмас.
Бу билан нима демоқчиман? Ўғил болага кўп қизлар билан севишиб юриш айб эмас, гунох бўлиши мумкин, лекин одамлар наздида айб иш хисобланмайди. Йигитларнинг кўп қизлар билан севишиб юриши ҳам ишонарсиз холат эмас, бу хар бир эркакнинг иллати. Ўша йигитча бугун бу қизчани машинасига ўтқаздими, аниқ айтаман эртага бошқасини ҳам ўтқазади. Қиз болага қийин, умуман олганда қиз болаларга қийин.
Биз европада яшамаймиз, биз ўзбекмиз, биз мусулмонмиз.
Бизнинг қизларда ибо бор.
Бизнинг қизларда хаё бор.
Бизда орият бор.
Бизда номус бор.
"Биттаси билан роса юрган, хатто машиналарида қаерларнидир сайр қилган деган гап чиқса", билингки яҳши хонадондан эсли хушли ўғлига сўраб, совчи бўлиб келмайди.
Атиги икки уч йиллик чиройли хаётни деб, бир умрлик умр йўлдош танлашдан адашиб қолманг қизларжон!
****
Яна кўп ва хўўп маслахатларим бор эди-ю, чўзилиб кетяптида, "оххо жуда кўп экан" деб ўқимай ўтиб кетмасин деган мақсадда шу ерда тўхтатиб қўя қолдим. Насиб бўлса кейингиларида яна шу мавзуга тўхталарман.

Иқбол Юсуф.

02.05.2014 й.

Жасур

Жасур 9-синфида ўқийди. Бўш вақтларида спортнинг футбол тўгарагига қатнайди. Ферузада кўнгли бор. Синглиси Мархабонинг дугонаси. Хар куни уларникига дарс тайерлашга чиқади. Хар куни у билан учрашади. Хар куни у билан бирга мактабга боради. Синглиси иккисини бегона болалардан химоя қилади. Уларнинг дарсдан чиқишини кутиб туриб уйгача кузатиб келади. Қисқаси, Жасур Ферузани яҳши кўради. Кун кеч бўлиши билан, эртани кутади, бирга мактабга боришни кутади. Лекин, Ферузага уни севишини айта олмайди. Уялади. Хижолат бўлади. "Феруза мени ўз акасидек кўрса, мен унга яҳши кўришимни айтсам қай ахволга тушади, бир умр мендан нафратланиб қолмасмикан?" деган ўй, хаёл уни севишини айтишига йўл қўймайди. "Вақти келганда айтарман" деб қўя қолади.
*****
Мактабдан келган Жасур, ота-онасининг ўзаро сухбатини эшитиб қолди.
- Ота-онам анча қариб қолдилар. Укам хизматга кетадиган бўлиб турибди. Катта ховлида ота-онамнинг ёлғиз ўзлари қоладиган, шунга бир икки йилга қишлоққа кетиб яшашимиз керак.
- Майли-ю дадаси, болаларнинг мактаби нима бўлади?
- Нима қишлоқда мактаб йўқ деб ўйлайсанми?
- Йўқ ундай эмас, бу ерда болалар учун ҳамма шароитлар бор, ўқишлари ҳам яҳши эдида.
- Хозир қишлоқ мактабларида ҳам барча шароитлар етарли, билимига келсак у ерда ҳам малакали устозлар дарс беришади, унутма мен ҳам ўша қишлоқ мактабида ўқигаман а!
- Хўп дадаси, сиз нима десангиз шуда.
Жасур дадасининг бу гапидан хайрон қолди. Аслида ўзи ҳам қишлоқни яҳши кўради, хар сафар у ерга борганида шахарга қайтгиси келмай қолади, лекин Ферузачи? Уни энди кўрмасликни ўйлаб кўп куйинди. Бир томондан қишлоқ болалари "мени қандай қабул қиларкан?" деган ўй қийнайди.
Шахарлик олифтани хушламасов. Майли кўрайликчи у ёғи қандай бўларкан?
*****
Мактаб директори синф рахбари билан бирга дарсга кириш қўнғироғи чалинмасдан Сардорни синфга олиб кирди.
Ўқувчилар ўринларидан туриб бараварига салом беришди.
- Ассалому алайкум устоз.
- Во алайкум ассалом болалар, ҳаммаларинг яҳшимисизлар? Унда ўтириб олинглар, сизларни мактабимизнинг янги ўқувчиси билан, яъни янги синфдошларинг билан таништираман. Исми Жасурбек, шахардан яқиндагина кўчиб келди. Бу йил сизлар билан мактабни тамомлайди. Тез орада танишиб, дўстлашиб олишларингга умид қиламан. 
- Хой Дилшоджон сен Жасурбекни ўзингга ўртоқ қилиб олгин-а! - деди мактаб директори  орқа партада ўтирган бўйи дароз болага.
- Хўп бўлади устоз, - деди у бола ҳам устозга жавобан, салгина бўғиқ овозда. Ёнидаги шайкаларини кулишидан Дилшод ўтира туриб, паст овозда яна нималардир дегандек туйилди.
Жасур баланд бўйли, қош кўзи қора, ўзи шахарлик бўлсада бақувватгина эди. Мойлаблари сабза урган бир қарашда қизлар ёқтириб қоладиган ўспирин йигитча бўлганлиги учун синфдаги қизлар Жасурни кўрибоқ, бир-бирларига қараб, ўзларига аро бериб қолишди. Болалар эса унча хушламагандек кўриниб турар эди.
Жасур ўзига ўриндиқ излади. Ҳаммаси банд, лекин охирги партадиги Дилшод якка ўзи ўтирганини кўрди унга яқин бориб сўради.
- Салом Дилшод, ёнингга ўтирсам бўладими?
- Йўқ бўлмайди, -деди Дилшод, - бу жой бошқасига тегишли. Синфхонадагилар Дилшоднинг гапидан кулиб юборишди.
- Унда узр, деди-да яна синфхонага қаради.
Ҳамма билан тез тил топишиб кетадиган Азиз, Жасурнинг жой қидираётганини кўриб, ўзининг ёнидаги бўш стулга чорлади.
- Келақол Жасур, мана бу ер бўш.
Жасур унинг олдига бориб ўтирди.
- Салом исмим Азиз.
- Мени исмим Жасур, раҳмат сенга, - деди Азизга жой бергани учун мулозамат кўрсатиб.
Шу пайт киришга қўнғироқ чалинди, дарс бошланди. Математика дарси.
Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб кетди, Жасурга аҳамият ҳам бермай қўйди биров.
Жасур дарсда фаол қатнашди. Масалалар ечишда хатто синфнинг аълочи ўқивчиси Зохидани ҳам ортда қолдирди. Кимдир "билими юқори экан" деди, яна кимдир аламидан куйиб ёнди.
Танаффусда Азиз ҳамма синфдошларни бирма-бир таништириб чиқди.
Ҳамма синфда бўлгани каби Дилшод ўша синфни биринчи зўри экан. Жасур унинг ўзини тутишидан, гап-сўзларидан синфдошларига берадиган буйруқларидан пайқади. У синфда яна бир қиз, яъни Асал ўқир эди. Қош кўзлари ўзига ярашган, сочлари қўнғироқ, оппоқина қиз эди. Унга ҳамма синфдош болалар яҳши муомала қилади. Уни ҳамма ўғил болалар ёқтиради, улар орасида Дилшод ҳам. Дилшоддан қўрқиб бошқа ўғил болалар Асал билан гаплашганда эҳтиёт бўлиб гаплашар эди. Дилшод анчадан буён Асалга хатлар ёзиб учрашувга таклиф қилсада, хали хануз унга рад жавобини беришдан чарчамас эди. "Мен бунақа нарсаларга хали ёшлик қиламан" деб бахона қилиб қўя қолар эди.
*****
- Салом мен Асалман, - деди дабдурустдан Асал Жасурнинг ёнига келиб.
- Салом мен Жасур. Танишганимдан хурсандман.
- Бизни мактаб сизга ёқдими? - сўради Асал.
- Ҳа яҳши, - деди секингина.
- Болалар билан танишиб олдингизми?
- Танишдик, ҳаммалари яҳши болалар экан, - деди озгина ёлғон ишлатиб.
Асал билан Жасурни суҳбатлашаётганини кўрган Дилшодни ғазаби қўзиди. Ўрнидан туриб Жасурнинг елкасига туртиб ўтиб кетди. Жасур эса хайрон.
- Вой майли, кейин гаплашармиз, - деганча Асал нари кетди. Дилшод яна бир балони бошламасин деган хаёл билан.
Дарс тугаб ҳамма уйга кетаётган маҳал Дилшод Жасурни тўхтатиб қолди.
- Хой шахарлик олифта, орқага ўтгин сенда гапим бор.
- Тинчликми Жасур?  Нима гапинг бор, шу ерда айтиб қўя қол гапингни?
- Сенга  ташқарига чиқ деяпман, намунча қуёнюрак бўлмасанг.
- Нималар деяпсан, юр ташқарига.
Иккалови мактаб ховлисига чиқишди ва Дилшод панароқ ерни кўрсатиб ўзи йўл бошлади. Уларни кузатиб чиққан синфдош болалар ҳам ортларидан боришди.
Дилшод пана жойга ўтиб тўхтади ва Жасурга қараб, қўлини бигиз қилганча,
- Сен олифта нималар қиляпсан яқинда келиб?
- Нима қилибман, тушинтириброқ гапир оғайни.
- Ўзингча ақллилик қиласан, Асалга яна бир марта яқин йўлаганингни кўрсам шармандангни чиқариб, иккинчи қаватдан улоқтираман.
- Бу нима деганинг сал оғзингга қараб гапир Дилшод, - деди Жасур ҳам жахл қилиб.
- Нимаааа, сен шунчалик зўрмисан, мана бўлмаса, - деганча Жасурга қарата Дилшод мушт отди, аввалдан шундай бўлишини сезиб турган Жасур, қўлини эпчиллик билан ушлаб орқасига қайирди.
Катта жанжал бўлиб кетиши мумкинлигини билган томошабинлар, тезда уларни ажратишди.
- Қўйиб юбор ҳамманг, хозир мен уни келган жойига қайтариб юбораман, - деб хархаша қилди Дилшод.
- Юр кетдик ўртоқ, бунга аҳамият берма, - деганча Азиз Жасурни етаклаб олиб кетди. Шу шу улар бир-бирларига душман назари билан қарайдиган бўлиб қолишди.
Асал эса Жасурни атрофида гирди капалак.
- Жасур дафтарингизни ёзиб берайми?
- Жасур онам билан кеча кўк сомса қилган эдик, шундан олиб келгандим берайми?
- Жасур математикани яҳши билар экансиз, менга ҳам дарс тайёрлашда ёрдам қилмайсизми?
Жасур Асалнинг баъзи бир гапларига жавоб қилар баъзиларига эса йўқ.
Унинг ўй хаёлида фақат ўзининг Ферузаси. " Феруз хозир нима билан банд экан? Бир ўзи мактабга қатнаётгандир, унга ҳеч ким гап отмаяптимикан?" Хар хил ўй хавотирлар билан банд.
****
Азиз синфхонага югуриб кириб келди.
- Эшитдиларингми? Келаси хафта футбол бўйича мактаб биринчилиги бошланар экан.
- Зўрку, қаердан эшитдинг? - сўради Дилшод.
- Хозиргина жисмоний тарбия ўқитувчисидан эшитдим. Синф ўқувчиларидан команда ташкил қилиб тезда рўйхатни домлага олиб кирарканмиз.
Дилшод команда туза бошлади. Аввалига рўйхатга Жасурнинг фамилиясини киритмади. Ўртоқларининг фикри билан уни ҳам қўшди. Лекин, уни захирада қолдиришни режа қилди.
Жасур Дилшоднинг қилган ишларидан дили ранжиган бўлсада, лекин синфини обрўси учун қачондир керак бўлиб қолишини ўйлаб хар бир ўйинни қолдирмай бир четда туриб кузатиб борди.
Битирувчи синф бўлганлиги учун уларни синфни хар бир бахсда ғалаба қозона бошлади. Финал онлари яқин келгани сари ўйинлар бир-биридан завқли, бир-биридан муросасиз ўтиб борар, стадион атрофидаги томошабинлар сони ҳам ортиб борарди. Ўйнаётган синф болаларининг синфдош қизларидан тортиб уларнинг синф рахбарларигача ўйинларни катта қизиқиш билан кузата бошлади. Дилшод учун ҳам Асални кўнглини забт эта олишнинг қулай пайти эди. У ўзини ўйинларда кўрсатиши лозим эди. Кўрсата олди ҳам, йиқилса ҳам чарчаб толиқса ҳам ўйнайверди, голлар ураверди. Натижада уларнинг синфи чорак финалга йўл олди. Синфдошлар ўзларида йўқ хурсанд, ғалаба сабаб хеч бирида чарчоқ аломатлари сезилмас эди. Жасур ўзининг махоратига таяниб уларга кўрсатмалар бериб борди. Табийки, бу Дилшодга хуш келмас эди.
Чорак финал ўйинига старт берилди. Ўйин қизигандан қизиди, хали у томон хужум қилса, хали бу томон хужум қилар эди. Икки рақиб команда ҳам ютқазгиси йўқ эди. Ўйиннинг саксонинчи дақиқасига келганда рақиб команда химоясида ўйнаётган бир бола, Дилшоднинг командасида хужумда ўйнаётган боланинг оёғига тепиб йиқитди. Зарб қаттиқ бўлганлиги сабаб, у оёғидан лат еди ва бошқа ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.
- Дилшод Жасурни киритайлик, - деди синфдошлардан бири.
Жасур бир муддат ўйланиб қолди, кейин бир қарорга келди, хозир Асални ундан қизғонишдан кўра ўйин мухимроқ эди. Мактаб биринчилигида ғолиб бўлиш, синфини номини мактабда улуғлаш орзуси эди уни.
- Майли ўйинга қўшилсин, - деди.
Жасур сафга қўшилиб, кетма-кет хужумлар уюштира бошлади. Ўйиннинг 89 дақиқасига келганда Дилшод ва Жасур бир-бирига кетма-кет қисқа пастларни бериб, рақиб ўйинчиларини алдаб ўтиб, дарвозага яқин келди. Жасур ўзи ҳам уриши мумкин бўлган голни Дилшодга қолдирди. Дилшод бир зарб билан тўпни дарвозага йўллади. Гол. Гол бўлиши билан ўйин тугаганини билдирувчи хуштак чалинди. Ҳамма Дилшод томон отилди, уни қучоқлаб, урган ғалаба голи билан қутлади. Уни кўтариб осмонга отди. Хатто Асал ҳам келиб Дилшодни қутлади ва секингина унга учрашувга чиқишини айтиб кетди. Буларнинг ҳаммасига Жасур сабабчи эди. У Жасурни излади. Жасур бир четда, кулиб турар эди. Дилшод унинг ёнига югуриб бордида, хеч нима демасдан қучоқлаб олди. Фақатгина бир сўзни такрорлар эди...
- Раҳмат ўртоқ, раҳмат сенга...
Икки ўртоқ, кечга қадар мириқиб суҳбатлашишди. Яқиндан танишишди. Дилшод Асал масаласида қилган нохақликлари учун кечирим сўради.
- Ўртоқ ростан Асални яҳши кўрмасмидинг? - сўради Дилшод гап орасида бироз хадик билан.
- Қизиқсанда Дилшод, неча марта айтаман ахир, мен Асални севмайман, мени ўзимни севган қизим бор.
- Нима нима? Севган қизинг бор, вой айёр эй, хали севганим ҳам бор дегин, - Жасурнинг гапидан қувониб кетди Дилшод, яна хайрон ҳам бўлди.
- Ҳа шунақа.
- Ким у Жасур? Мен танийманми?
- Йўқ сен танимийсан, у шахарда яшайди.
- Ҳа шунақами? -кўнгли таскин топди Дилшоднинг, - у қандай қиз, менга гапириб бер ўртоқ.
Жасур Феруза хақида гапира кетди. Икки ўртоқ шу кўйи сухбатлашиб кунни кеч қилди.
- Жасур мен эртага шахарга бориб келишим керак, бироз кеч қолиб келаман устозга ўзинг бир бахона қилиб турарсан.
- Хўп майли, тинчликми ишқилиб? Финал ўйинига етиб келасанми?
- Ҳа етиб келаман.
- Эсингда бўлсин, эртага бизни энг қийин ва масъулиятли ўйин кутиб турибди а!
- Ҳа биламан, мен бу кунларни анчадан бери кутаман, ўтказиб юбормайман албатта.
*****

Эртаси куни финал ўйини улар ўйлаганидан ҳам кўра қийинроқ ўтди. Икки ўртоқ бошқаларидан кўра кўпроқ елиб югурди. Хар жабхада рақибларидан устун келди. Уларни шиддатини, ғалабага бўлган иштиеқини кўрган томошабинлар бақириб чақириб қўллаб турди. Натижада финал ўйинида рақиб командани йирик хисобда мағлуб этди.
Ҳамма хурсанд, уларни мактаб директори ғалаба билан қутлади. Совға саломлар улашди. Хар бир команда аъзосини ушлаб кўтариб отишди. Дилшод ва Асал ҳам бир-бирларини қутлашар, хурсанд бўлишар эди. Жасур уларни кўриб хомуш тортди. Бир четга бориб ўтирди. "Қани мен ҳам ўз мактабимда бўлсам, қани мени ҳам ғалаба билан Феруза қутласа".
Шундай ўй хаеллар билан ўтирган вақтда орқасидан кимдир,
- Ассалому алайкум Жасур ака, - деб чақирди.
Жасурнинг қулоғига таниш овоз, ёқимли овоз, хар кун хар дақиқа эшитишни хохлаган овоз эшитилди.
Сакраб ўрнидан туриб овоз томон қайрилди. Қайрилди-ю, анчадан бери кўрмаган, кўришнида хохлаган Ферузаси турар эди. У карахт эди.
- Тушимми ўнгимми? Сиз.... Сиз бу ерни қаердан топдингиз?
- Хов анави бола билан ёнида турган қиз олиб келди мени бу ёққа, - деб, Феруза қўли билан нарироқда турган Дилшод билан Асални кўрсатди.
- Ҳа айёр эй, эрталаб шахарда ишим бор деганда шуни назрда тутганмикан?- деб ичида дўсти Дилшоддан мамнун бўлди.
****

Мактабда 25 май куни битирув кечаси ташкил қилинди. Ўша куни Жасур синфдошларини 1 июн болалар кунини шахарда нишонлашни таклиф қилди ва у ерда синфдошларни ҳаммасини меҳмон қилишга ваъда берди.

Иқбол Юсуф.

21.05.2014 й.

Бир мухаббат тарихи.

Касалхонадиги суҳбат:
- Мен жуда жуда истаган эдим, - деди аёл базўр эрининг юзига қараб.
- Нимани истаган эдинг, айт гўзалим! - деди эр, аёлининг синиқиб кетган юзларини кафтлари билан силаб.
- Мен сиз билан ўғлимизни, ўзимиз орзу қилганча биргаликда катта қилиб, уни камолини кўришни истаган эдим. Бахтли бўлиб бирга яшашни истаган эдим.
- Ҳали ҳам бахтлимиз, ҳа бахтли бўламиз, биргалашиб ўғлимизни катта қиламиз. Бир зумда нотўғри хаёлга борма жоним!
- Шундай дейсизку, лекин кўнглим сезмоқда ахволим жуда оғир.
- Асло!!! - Қичқириб юборди эри, - бу сўзни оғзингга олма,сен албатта соғайиб кетасан, биз бахтли бўламиз.
- Дадаси ўзингизни алдаманг, жуда яҳши билиб турибсиз, касалим кундан кунга оғирлашмоқда, менимча умид йўқ!
- Эй Худо! Нега умид йўқ дейсан? Ахир сен каби беморларнинг қанчаси соғайиб кетган. Яҳши ният қил, албатта соғаясан.
- Билмадим жоним, билмадим. Кўзим етмаяпти.
- Яҳши ният қил, ҳали ҳаммаси яҳши бўлади, - аёлининг ахволи ёмонлигини сезсада, унга далда бўлиб, кўнглини кўтармоқчи бўлди.
- Дадаси сиздан илтимос, менга сўз беринг!
- Қандай сўз?
- Мени диққат билан тингланг ва менга ваъда беринг, ана ўшанда мен хотиржам ўламан, қабримда тинч ётаман.
- Бўлди бас қил, - аёлининг оғзини кафтлари билан ёпишга уринди, - илтимос жоним ўлим номини тилингга олма, илтимос хаётим.
- Сўзларларимни бўлманг жоним, гапларимни тингланг, мен бу оламни тарк этсам, ўғлимиз жуда ёш унга она мехри ва яҳши парвариш керак. Ўғлимиз учун бир иш қилишингиз керак!
- Нима десанг дегин, лекин ўламан дема, сенсиз мен ҳам яшай олмайман. Сенсиз бу дунё менга ҳам қоронғу! Нима десанг қиламан айт жоним, лекин ўламан дема!
- Менга сўз беринг, илтимос сиздан!
- Сен яшайсан.
- Хўп мен яшайман, лекин хозир сиз менга ваъда беринг, айтганларингни бажараман деб сўз беринг!
- Сўз бераман.
- Мендан кейин уйланишга ваъда беринг, ўғлимизга менга ўхшаган она олиб келишга ваъда беринг!
- Ахир қандай қилиб, мен сендан бошқасини сева олмайманку!
- Севманг, аммо мажбурсиз, ўғлимиз келажаги учун мажбурсиз.
- Яҳши ваъда бераман, бўлди энди бу хақда бошқа гапирма!
Эрининг ваъдасидан кўнгли тўлган аёл, секингина ўрнидан қўзғала бошлади.
- Қўлларимдан ушланг!
- Умрим охиригача шу қўлларингдан тутаман!
- Мени бағрингизга босинг!
- Хўп жоним, сен уринма!
Аёл эрининг бағрида ўзини эркин хис қилди. Бир зумга бетоблигини унутди. Қулоқларига шивирлади.
- Мен сизни севаман!
- Мен ҳам севаман жоним!
- Энди армоним йўқ!
- Нималар деяпсан? Бу орада аёл кўзларини юмди. Эрнинг бағрида, севгилисининг, аёлининг жонсиз танаси қолди.
Аёли ёруғ оламни эрта тарк этди.
"Дод" деди эр.
*****
Қирқ беш йил ўтиб эр, аёлининг қабри ёнига келди.
- Қара мен шунча йил яшадим. Яна қанча йил яшайман билмайман. Доим сенга берган ваъдам учун яшадим. Сўзимни устидан чиқдим. Ўғлимизга яҳши қарадим, меҳрибон ота бўлдим. Ўғлимизни ўқитдим. Уни уйлантирдим. Неварали бўлдим. Қиз неварамга сени исмингни қўйдим. Қуйиб қўйгандек сенга ўхшайди. Сени исминг билан уни чақираман. Сен қайтиб келгандексан. Унинг кўзлари, юзлари сени доим менга эслатиб туради. У 16 ёшга тўлди. Жуда ақлли қиз бўлган, умри сеникига ўхшамасин илойим. Бир ваъдамни бажара олмадим. Сен айтгандек бошқа аёлга уйлана олмадим. Мени кечир. Сендан бошқа аёл билан яшай олмас эдим. Сенсиз бу хаётда жуда қийналдим. Сени бу хаётда бахтли қила олмаганимдан қийналдим. Рухинг ором топиши учун харакат қилдим. Ўғлимизга ҳам ота ҳам она бўлдим. Биламан сени рухинг доим ёнимда бўлган, сен ҳаммасини кўриб тургансан ва бундан хурсанд бўлгансан.
Энди сени ёнингга борадиган кунни кутиб яшамоқдаман.
Аёлининг қабридан тупроқ олиб юзларига суртди. Тўйиб тўйиб йиғлади.
- Мен сени жуда жуда соғиндим. Мен сени доим севиб келганман, сен билан ўтган бахтли кунларимизни хеч қачон унутмадим, хар сафар сени севаман деганимда "алдаяпсиз" дер эдинг, йўқ мен алдамаганман, севишимга Оллох гувох, қара ахволимга сенсиз холим хароблашиб бормоқда. Яқин орада сен билан учрашаман.
*****
Ўғли дадисини тушликдан сўнг қабристондан топди. Қирқ беш йил аввал оламдан ўтган онасининг қабри ёнидан топди. Бу вақтда дадасининг жони узилган эди.


Иқбол Юсуф хамда Зухро синглимизнинг Озарбайжон тилидан таржимаси.
29.06.2014 й.