Байрам кунидан индинига қишлоқда яшайдиган яқин акамизнинг опаси оламдан ўтиб қолганини хабарини эшитдик. Жаноза намози Жумъадан аввал ўқилар экан. Фарғонадан ўша аканинг таниш билишлари билан маслахатлашиб Қўқонга йўл олдик. Ҳамрохларим ҳам худди мен каби қишлоқдан шахарга кўчиб келиб яшайдиган инсонлар.
Жанозага улгурдик. Ҳамма қатори биз ҳам хонадон эгаларини, шу жумладан опаси қазо қилган акамизни бир муддат кўнглини олдик.
- Ўзим билан ўзим бўлиб, опамдан хабар ололмадим, қон босимлари бирдан тушиб кетиб, манашундай бўлди-да, - деб, ўзини йиғидан тўхтата олмаяпти ака.
Ўша вақтда орамизда биз билан бирга келган ёши каттароқ ака, азадор акамизни бироз кўнгилларини кўтариш мақсадида:
- Ука бардам бўлинг! Ҳаммамиз ҳам Оллох яратган бандалармиз. У бизларни қачон хузурига чорласа, "лаббай" деб, борамиз. Биримиз аввалроқ, биримиз кейинроқ. Опангиз рахматли 62 йил яшабдилар, фарзандларини уйлаб жойлабдилар, қон босими бир бахонаи сабаб, ўзингизни кўп куйинтирманг, хеч ким абадий яшаб қолмайди, қачондир ҳаммамиз ҳам бу ерни тарк этамиз, онахонни яқинларига сабр қаноат берсин! - деб, кўнглини кўтардилар.
Тинмай опасига аза тутиб, йиғлашдан ўзини тўхтата олмайдиган акамиз, бу гапларни эшитиб бир муддат тин олдилар.
Шахарга қайтмоқчи бўлиб турганимизда ҳамрохларимиздан бири, ярим соат сабр қилиб туришимизни, озгина иши чиқиб қолганини айтиб қолди. Машинада бўлганим учун менга,
- Юринг ука бир жойга ўтиб келайлик, -деб илтимос қилди. У киши билан биргалашиб қўшни қишлоққа йўл олдик. Қишлоққа қираверишдаги дўкондан иссиқ нон, мева-чева ва қассобдан гўшт олди.
Қаерга кетаётганимиздан халигача хабар топмаганимдан, юзимдан хайронлик аломатини сезди шекилли ўзи гап бошлади:
- Ука, шу қишлоқда опам яшайдилар, иш билан бўлиб анчадан буён хабар ололмаган эдим, биласиз шахардан келиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Бугунги холат менга бир ибрат бўлди. Бояги ака айтганларидек, иссиқ жонмиз ҳаммамиз, менинг ҳам опам анча кексайиб қолганлар, аввало Оллох у кишини умрларини узоқ қилсин-у, лекин бугунгидек тўсатдан бу дунёдан кўз юмгудек бўлсалар, қаттиқ армон қилиб қолар эдим. Онамдан кейин онамдек бўлиб қолган опамни сўнгги бор дийдорига тўя олмаганим учун, у кишини кўнглини ололмаганим учун ўзимни сира кечира олмайман, -деб, опаси яшайдиган хонадонга шошилганча кириб кетдилар.
Танишим опаси яшайдиган хонадонга кириб кетганларидан сўнг ўйланиб қолдим:
Мен ҳам кимларнидир яқинлариман, менинг ҳам барча яқинларим, қариндош уруғларим манашу туманда яшайдилар.
Худди улар каби хафтада бир ота-онам олдиларига келаолсам келаман, бўлмаса йўқ. Қолганларичи?
Кўтариб катта қилган, катта болалардан доимо мени химоя қилиб келган аммамчи, у киши қандай ўтирган эканлар?
Таътилда уйларида хафталаб ётиб қоладиган, "Иқболжоним келди" деб, иссиқ кулча-ю, янги қаймоқларни олдимга қўядиган холажонимчи? У киши қандай ўтирган эканлар?
Ёшлигимизда далаларда молларини боқиб, қўшниларни олма дарахти борми, ўрик дарахти борми устига чиқиб, мевасидан узиб, этагимизга солиб, эгаси чиқиб қолса ушлаб олмасин деган мақсадда хар томонга тумтарақай қочганча, қочиб-қочиб, халлослаб бир жойга йиғилганимизда, бир-биримизга қараб ажойиб иш қилган одамдек, хурсанд бўлиб, қах-қахлаб кулиб, ўйнаб тўймайдиган, холамнинг ўғиллари, холаваччаларим қандай экан?
Яқинда онамдан эшитгандим, ўша холамнинг иккинчи ўғли, уйларига борганимда доим менга спортдан машғулотлар ўтқазиб чарчамайдиган, билаги бақувват, футболчи акам тўсатдан оғир касалликка чалиниб, бир жойда ётиб қолган эмиш.
Мен улардан хабар олдимми?
Бирма-бир холидан хабар олишим керак бўлган яқинларимни бир вароққа ёзиб чиқдим. Бир бетлик рўйхат бўлди.
Эртасига атайдан яна туманимга қайтдим ва рўйхат бўйича аввал аммамдан кейин холамдан хабар олишни бошладим. Хатто ўғлим туғилганда бир муддат ерга қўймай кўтариб юрган жияним, ўтган йил уйланиб, яқинда чақалоқлик бўлганди, уни ҳам янги чақалоқ билан қутлаб қайтдим.
Хонадонларига кирганимда, мени кўриб қувониб кетганларини кўриб, ўзим ҳам қилган ишимдан хурсанд бўлиб кетдим.
Айниқса, тасодифан бетоб бўлиб, анчадан бери тўшакка михланиб ётган холамни ўғлини кўргани борганимда, холажоним бағриларига босганча анчагина кўз ёш ҳам қилдилар.
Уларни холидан хабар олиб қайтар эканман, "аввалроқ шу ишни қилсам бўлмасмиди?" деб, ўзимни ўзим койиб бердим.
"Иш" деб, "тирикчилик" деб яқинларимизни унутиб юраверарканмиз. Қачондир, қўнғироқ қилиб "яқинингиз оламдан ўтибди, тазияга келинг" деган чақирувни эшитмагунимизгача.
Эҳ одамлар, одамлар а!
Иқбол Юсуф.
07.01.2015 йил.

Комментариев нет:
Отправить комментарий