понедельник, 20 апреля 2015 г.

Падаркуш

«Амаким Содиқ билан тенгдошман»  деб, сўз бошлади бир танишим.
 У пайтларда бу холатлар янгилик эмас эди. 1983 йилда бобомни кўзлари кўрмай қолди. Уйдагилар бир икки шифокорларга кўрсатишди, лекин кўзларини қайта даволай олмади. Шифокорлардан фақат бир сўз эшитишди. "Қарилик аломати". Хозиргидек линзалар бўлганда балки кўра олиши мумкинмиди. Қисқаси, бобомлар хеч нимани кўра олмай қолдилар. Синфдошим, амаким, яъни дадамнинг укаси Содиқ билан бир вақтда хизматга кетдик. Икки йил ўтиб хизматдан қайтдик. Хизматдан келганимда биринчи бўлиб бобомни зиёрат қилиб, дуоларини олишни мақсад қилиб катта ховлига бордим. Уларни холатларини кўриб юрагим эзилди. Уларга раҳмим келди. Мана етти йилдирки зулмат қаъридалар. Кўзлари ожизлиги туфайли,бир жойда ётиб қолган. Кўп ётиш оқибатида оёқлари шишиб кетган эди. Болалигимда бобомларникига жуда кўп ўйнагани келар эдим. У киши жуда бақувват эдилар. Хатто совуқ кунларда ҳам совуққотиш нима эканлигини билмасдилар, юпқа яктакда кўкрагини очиб юраверардилар.
Кўзлари ожизлиги туфайли, ўзлари узоқ юра олмаслигини хисобга олиб яқинроқда у киши учун алоҳида хожатхона қилиб берилган. Ўзларини илтимоси билан, ётган жойидан то хожатхонагача арқон тортиб берган эдик. Ўша арқонни ушлаганча ўзлари бориб келардилар. Бошқаларни овора қилмаслик мақсадида албатта. Бир куни бобомларникига меҳмонга бориб, у ерда қоладиган бўлиб қолдим. Қош қорайган, ўртоғим Содиқни хонасида суҳбатлашиб ўтирган эдик. Бирдан бобомнинг инграган овози эшитилиб қолди.
- Содиқжон болам.
- Тур! Содиқ сени бобом чақиряпти, - дедим унинг ўрнидан туришга чорлаб.
Содиқ ўрнидан хохламайгина қўзғаларкан, ичида бир нималар деб сўкинди. Содиқни ғазаб билан қўлларини мушт қилганча ташқарига чиқиб кетганини кўриб, кўнглимдан нимадир ўтди-да орқасидан мен ҳам чиқдим.
- Тўхта Содиқ, тўхта нима қилмоқчисан?
- Сени ишинг бўлмасин!
- Тўхта дедим сенга, - лекин уни тўхтата олмадим.
Қоронғуда арқонни йўқотиб йўлидан адашиб қолган бобомни ёнига яқинлашиб,
- Дам олгани қўясанми ёки йўқми, зериктирдинг-ку! – деганча, Содиқ бобомнинг юз кўзи аралаш мушт тортиб юборди.
Бобом кутилмаган зарбадан бир қадам нарига отилиб, юз тубан ерга йиқилди.
Нақадар дахшатли манзара! Содиқни бундай ахмоқона иш қилишини сира кутмаган эдим. Вазиятдан бир муддат карахт ахволга тушиб қолдим. Ўзимга келдимда, Содиқни ура кетдим.
- Нега бобомни урдинг ахмоқ, нега ўз отангни урасан ифлос???
Содиқ, тепкиларимга ҳам муштларимга ҳам жавоб қайтармади. Жойида тик турган бўйи анча вақт қотиб қолди. Мен бобомни ўрниларидан турғазиб, уст-бошини қоққанча жойига олиб бордим.
Бобом ҳеч нима демас эдилар, фақат инграб йиғлардилар холос.
Содиқ узр сўраш учун олдиларига келди. Келганини пайқаган бобом хўнграб йиғлаганча унга гапира кетди.
- Ўз отангни урдинг а болам, айбим нима эди? Кўрлигимми? Айт ўғлим кўзларимни ожизлиги мени айбимми?
- Мени кечиринг дада, - жуда узоқ кечирим сўради Содиқ.
- Қўрқма ўғлим сени қарғамайман. 
Ўша мудхиш кундан буён бобом хеч нарса емай қўйди. Кўп ўтмай бу оламдан бутунлай кўз юмди.
*****
Йиллар ўтди. Содиқ ҳам уйланди. Оллох унга қиз фарзанд ато этди. Ачинарлиси қизини кўзи туғма ожиз туғилди. Ундан ҳам ёмони ўзи тузалмас дардга чалинди. Нафаси бўғадиган бўлиб қолди. Бормаган кўрсатмаган шифокори қолмади. Фойда бермади. Бир нафаси қисилса, юз кўзлари кўкариб, оғзидан кўпик келиб, бир жойда типирчилаб қолади. Худди бир пайтлар бобом унинг зарбидан йиқилгандек. Орадан ўн беш йил ўтдики, соғлиғида янгилик йўқ. Соғлиғи сабаб, бир жойда ишлай олмайди. Рўзғори ҳам бир ахволда. Шу сабаб, хотини ҳам қизини олиб уйига кетиб қолди. Хаётини яҳшилаш мақсадида, иш қидириб кўчага чиқди. Лекин, қаерга иш сўраб бормасин. Одамлар унга нафратини сочди.
- Сен ўз отангни уриб, қарғиш олгансан! –деган дошном эшитади.
Холидан хабар олиш учун ёнига борганимда, кўкрагига муштлаб урганча дод солиб йиғлайди.
- Ўртоқжон, қани дадам қайтиб келсалар-у, оёқлари тагига ётволиб қилган ишим учун кечирим сўрасам. Лекин, буни хечам иложи йўқ. Отамни урган шу қўлларим узилиб тушса бўлмасмиди. Мен падаркушман ўртоқ!

Энди ростдан ҳам жуда кеч, "Сўнги пушаймон, ўзингга душман" деб, бежизга айтишмайди. Хикоя хаётий, бўлган воқеа. Ушбу хикоядан хулоса чиқаришларингни сўраб қоламан!

Иқбол Юсуф.
24.07.2014 й.

Комментариев нет:

Отправить комментарий