Оиладаги тушунмовчилик!
Кундалик ташвишлар!
Қисқаси, хаёт синовларидан безиб,
уларни ўйлаб ярим кечга қадар ухлай олмадим, тонгга яқин кўзим илинибди. Уйқу
кам бўлганлиги сабаб, эрталаб базўр ўрнимдан турдим. Яна ўша ташвишлар, яна ўша
муаммолар миямда чарх ура бошлади. Ойнага қарадим, юзимни синиқлигини кўрган
одам "ухлаб дам олган киши" демайди. Ойнадаги ўз аксимга бир муддат
тикилиб туриб, миямга келган фикрдан хурсанд бўлиб кетдим. Телефонимни
ўчирдимда, ҳеч кимга ҳеч нима демасдан, (хатто аёлимга ҳам), тўғри қишлоққа
жўнадим. Қишлоқ гузаридаги қассобхонадан бир кило қўй гўштининг юмшоқ жойидан олиб, ёнига икки дона
иссиқ нон ҳам олдим. Шўрвани қозонга ташлаб,
кечгача онажоним билан ёнбошлаганча мириқиб суҳбатлашдим. Чақалоқлик давримдан
бошлаб то уйлангунимгача бўлган кунларни ёдга олдик. Уйга қайтиш олдидан
ота-онамнинг узундан узун дуоларини олдим. Кеч тушгач ҳуш кайфият билан уйга
қайтдим!
Эртасига ҳуш кайфият билан
уйғондим. Кун бўйи йиғилиб ётган ишларимни ўзгача иштиёқ билан бажардим. Ҳамма
муаммоларим бартараф қилингач, ичимда "доимо ота-оналаримиз соғ
бўлишсин" деб ният қилдим.
Дунёдаги жамики ота-оналар, дунё
тургунча туришсин!
Комментариев нет:
Отправить комментарий