Дам олиш куни, иш билан бўлиб эрта азонда шахар четига боргандим. Қайтишимда эрта билан чой ичмаганим сабаб, йўлим устидаги ошхоналардан бирига озгина тамадди қилиб олиш учун тўхтадим. Ошхона шахарнинг четида бўлгани учун анчагина одмироқ экан.Каттагина бир хонада ёши катта онахон ўғли билан ёлғиз ўзлари овқатланиб ўтирибди, вақт тушликка яқин қолгани билан, улардан бошқа хеч ким кўринмади. У ерга киришим билан димоғимга сигарет ва ароқнинг бадбўй хиди урилди. Ошхона бурчагида кичкина бар бўлиб у ерда спиртли ичимликлар сотилар экан. Бу ер бар ёки ресторан эмас, демак бу ернинг асосий хўрандалари кечки пайт тўпланадиган, топган пулига ичадиган, дунёбехабар инсонлар. Адашиб кириб қолдим шекилли деб ўйлаб чиқиб кетмоқчи ҳам бўлдим, лекин хонага кирмасимдан бурун овқатга буюртма бериб қўйганлигим учун, уни рад қилгим келмади. Хижолатчилик юзасидан қолишга мажбур бўлдим. Бир четдаги столга бориб жойлашдим. Официант опа буюртмаларимни олиб келгунигача беш дақиқа кўпроқ вақт кетди. Она бола менга ахамият бермай, ўз сухбатларини давом эттирмоқдалар. Улар ва мендан бошқа инсон хонада йўқлиги сабаб, уларнинг ўзаро сухбати қулоғимга чалиниб турарди.
Сухбатларидан шуни билдимки, онахон худди мен каби, оиласи билан шахарда яшайдиган ўғлини, кўриш учун қайсидир қишлоқдан меҳмон бўлиб келган экан. Она овқатланиш баробарида, мен тенги ўғлига тинмай тарбия берардилар:
— Даданг Оллох раҳмат қилсин, жуда яхши инсон эдилар, сизлар бирин кетин туғилганларингда хурсанд бўлиб дуо қилардилар, "Хали кўрасан онаси, фарзандларим шундай инсонлар бўлсинки, мен улардан фахрланиб маҳаллада, дўсти биродарларим олдида кўкрагимни кериб юрай, мен уларни шундай тарбий қилайки, эл юрт бундан хурсанд бўлсин!“ дер эдилар. Оллохга шукур, даданг ўз сўзларидан чиқдилар, сизларга яхши тарбия бердик, ўқитдик, уйлантирдик, ишли жойли қилдик, тарбияли бўлдиларинг, бизни юзимизни ерга қаратиб қўймадиларинг, яхши хулқларинг билан элни назарига тушдиларинг, манашундай ютуқларга эришганларингни, умри қисқа экан даданг кўрмай ўтиб кетдиларда, сизлардан илтимос болам, шахарга келдим, ота-онамдан узоқда юрибман деб айниб кетмагин, аввал қандай бўлсанг, кейин ҳам шундай қолгин, дадангни рухи ҳам хотиржам ётсин!“
Онаҳон ўғлига насиҳат қилар экан, ўғли онасига жавобан икки қўли кўксида, "Хўп бўлади онажон, хўп, сизлар айтгандек қиламиз" деб бош чайқаб тасдиқлаб қўймоқда.
Бир вақт онага қўнғироқ бўлди. Телефон экранига кўз ойнак орқали термулиб қараркан, ўғлига "келинойинг, хавотир олиб қўнғироқ қиляпти шекилли“ деб қўйди ва телефонни қулоғига тутиб, жавоб бера бошлади.
Онаҳонни ёшлари анчага бориб, қулоқлари ҳам бироз заифлашиб қолган кўринади, телефон овозини баландлатиб олдилар.
— Ало, ассалому алайкум онажон! - у томондан аёл кишининг жаранглаган овози эшитилди.
— Во алайкум ассалом қизим!
— Онажон яҳшимисиз, Азизжон, келин болажонлар яҳши эканми?
— Раҳмат қизим яҳши ўтирибди экан, ўзларинг яхшимисизлар Анваржон болам ишига бориб келяптими, набираларим қандай ҳаммалари соғ омонмилар? Мол холларга вақтида қараб турибсизми қизим?
— Биз яхшимиз онажон, мол холларга ҳам вақтида қараб турибмиз, қачон қайтмоқчисиз энди?
— Худо хохласа эртага жўнайман қизим, бугун кетмоқчи эдим овсинингиз хечам йўл бермаяпти, қўйиб юборгиси йўқ, болалар ҳам оёғимга ёпишиб олиб, хеч қаёққа кетмайсиз бувижон деб холи жонимга қўйишмаяпти.
— Ие унақа эмасда, кетганингизга бир хафтадан ошди-ку, биз ҳам соғиндик, набирангиз бувимсиз уйимиз хувиллаб қолди дейди, тезроқ кела қолинг, қўшнимиз Иноят хола ҳам хар куни уч тўрт махал сўрайди, "дугоним келмадими?" деб, у киши ҳам сизсиз зерикиб қолди, кўчада йўлингизни пойлаб ўтиргани ўтирган, росдан тезроқ келинг онажон!
— Хўп қизим, тезроқ бораман, яхши ўтиринглар! - деб, онаҳон келини билан хайрлашди.
Она ва ўғилнинг, қайнона ва келиннинг ўзаро суҳбатларини эшитиб кўнглимда уларга нисбатан хавас уйғонди.
Қандай чиройли тарбия? Оиладаги бундай чиройли мухитни яратиб қўйган онаҳонга тасаннолар айтгим келди. Ёши ўттиздан ошган ўғилни онасини кўзига тик боқмай "хўп бўлади онажон" дейиши ва келиннинг қайнонага нисбатан меҳр ва хурмат билан "онажон сизни соғиндик" дейиши хамон қулоғим остида жаранглайди. Бироз аввал нотўғри жойга кириб қолганимдан афсусланиб ўтирган эдим, лекин сухбатни тинглаб, қандай жойда овқатланаётганимни ҳам унута ёзибман. Ошхонага янги хўранда кирмагунгача албатта!
Ҳа хонага янги хўранда ташриф буюрди. Ёши ўттизга яқин, юзи тўла соқол, сочи тўзғиган, кийимлари ғижим, юраётиб оёқлари чалкашиб тўғри бар томон борарди.
Шу жойда она ва ўғил суҳбати ҳам тўхтади. Улар ҳам жимиб қолишди. Бояги маст йигит, барменни чақира бошлади.
- Эй қаттасан?
Ичкаридан ўспирин йигит югуруб чиқди.
- Юзта қуй!
Пиёлага қуйилган ароқни олиб, нарироқда турган столга бориб жойлашди.
Тушинишимча, у ҳам ошхонага киришдан аввал овқат буюртма қилган. Овқатини келишини кутмоқда.
- Хой Зокирмиди отинг? - овозини баландлатиб барменни сўроққа тутди.
- Ҳа Зокирман, тинчликми ака?
- Бугун қайси кун?
Ичаверганидан, хафтанинг қайси куни эканлигидан ҳам бехабар, шунинг учун бундайларни дунё бехабар деб атайманда.
Худди ўйларимни эшитгандек, бармен ҳам мен ўйлаган гапни гапирди:
- Ие ака, ичавериб, бугун қайси кунлигиниям эсиздан чиқардизми дийман? - деб мазахга олди.
Бу жавобни кутмаган шекилли, ароқхўр ғазабланиб, муштини столга тарақлатиб урганча, "Мени мазах қиляпсанми патсан? Э сани оненгни...".
- Онадан келманг! - жавоб қилди бармен йигит унга жавобан.
Ароқхўр ва бармен ўртасида низо бўлишини сезган она ва ўғил, юзларига фотиҳа тортиб, чиқиб кетишди. Овқатлари чала қолиб кетганлигидан, булар ҳам бу ерга адашиб кириб қолганини пайқаш қийин эмасди.
Уларни овқатини ҳам тўлиқ емасдан туриб кетганлигини кўриб, жим ўтиргим келмади. Ароқхўр билан азалдан тортишмайман, бари "бефойда, "сеники тўғри" деб индамай кетадиганлар тоифасиданман тўғриси. Лекин, бу гал хазм қилаолмадим. Жуда ҳам чиройли суҳбатни гувохи бўлаётгандим, шу ароқхўр келиб бузганига аламим келди.
Ароқхўр томонга юзланиб,
- Оғайни, сал у ёқ бу ёққа қараб сўкинадида, бу ерда сиздан бошқалар ҳам бор, - дедим.
Гапимни эшитиб, менга диққат билан ярим дақиқа кўпроқ термулиб туриб, "узр ака" деб жавоб қилди. Менга ҳам сўкиниб юборадими деб тургандим, йўқ инсоф кирди шекилли, узр сўраб қўя қолди, мен уни паст кетганидан фойдаланиб яна танбех бера бошладим:
- Бизку майли, онангиз тенги аёл ҳам ўтирганди, шу аёлни хурмат қилиш керак эди, сизни ҳам онангиз бордир ахир! Онасини борлигини эслатиб қўйгим келиб шу сўзни ҳам қўшиб қўйдим.
- Мени онам йўқ!
Бошимга гурзи билан урилгандек бўлди. Бошқа хеч гап гапира олмасдим. Юзимга фотиха тортиб ўрнимдан туриб чиқиб кетдим. Манзилим томон кетар эканман йўл йўлакай, оилада онанинг ўрни қанчалик катта эканлигига яна бир бор амин бўлдим.
Агар ўша маст йигитни ҳам онаси бўлганда эди, уни хар куни тергаган, бир фойдали иш билан шуғилланишга ундаган, бетайин бўлиб юришини олдини олган бўлармиди.
Дунёдаги барча фарзандларнинг онаси ёнида бўлсин!
Иқбол Юсуф.
10.02.2015 йил.

Комментариев нет:
Отправить комментарий