среда, 8 апреля 2015 г.

Дўстимнинг яқин бир акаси ўғилларига суннат тўйи қиладиган бўлиб қолибди.

Бир кун олдин дўстим менга қўнғироқ қилиб, эрталабки нохорги ошга бирга бориб келишликни айтди.
У билан эртасига ошга бордик.
Акахон шахарнинг обрўли савдогарларидан бири эди.
Шу сабабдан, келаётган меҳмонларнинг ҳам саноғи тугамайди. Тумонат одам.
Биз томонда бир яҳши одат бор. Нахорги ошга келаётган хар бир меҳмон, имкон даражасида тўйга тўйона қилиб келадилар. Оддий танишлар, масалан биз кабилар 15000-20000 атрофида пул билан, яқинлар эса анчагина кўп миқдордаги пул билан тўйбоши билан қўл бериб сўрашадилар.
Тўйбоши тўйона қилиб берилган пулларни ёнгинасида турган машинанинг орқа юк хонасини очиб ташлаб турибдилар.
Кўриб хайрон бўлмай иложингиз йўқ. Бир багаж пул, сочилиб кетган.
Ўзимча ўйлайман, "Бойлар атайлаб тўйона йиғиш учун тўй қилишадида".
Кўп эшитганман, анашу қилинган тўйоналар, бутун бошли тўйни харажатини кўтариб, хатто янги машина ёки қимматбахо нарса сотиб олишга ҳам етар экан.
Бу кунги машинада турган тойона қилинган пулларни кўриб хайратдан ёқа ушладим. Бунча кўп пулни кўрмагандимда яқин ўртада.
Ошни ўтқаздик, дўстим билан уйга қайтарканмиз, пулларни кўриб хайратим ичимга сиғмай кетганидан унга сўз қотдим.
- Ўртоқ тойонани кўрдингми?
- Ҳа кўрдим, бир машина бўлиб кетибди а!
- Шу акахонинг тўйдан кейин янги малибу олса ажабмас!
- Тўғри айтасан, аслида малибуданам кўп пул бор эди менимча.
Тўйбошини анча ғийбатини қилиб кетдик.
*****
Орадан беш олти кун ўтгач, яна ўша дўстим билан кўришиб қолдик.
Суҳбат орасида яна ўша кунги холатга тўхталдик. Тўғриси мен қизиқаётган эдимда.
- Ўртоқ, кейин билдингми, сенга яқин эдику ўша ака, пулларни нима қилдикан?
- Эй ўртоқ, айтсам ишонмийсан. Биз айтган нарса бўлмабди.
- Хўш нима қилибди?
- Ўша ака жуда катта савоб ишга қўл урибдилар. Ўша кунги кўрган пулларинг бор эдику!
- Ҳа, хўш нима қилибди?
- Ҳаммасини йиғиб, теппа тенг уч бўлакка ажратибди. Биттасини меҳрибонлик уйига, бирини қариялар уйига, яна бирини эса ногиронлар уйига эҳсон қилиб юборибди.
- Йўғ е, ҳаммасиними?
- Ҳа ҳаммасини.
- Ё Оллоҳ, ростдан а, қойил э, шунақа инсонлар ҳам бораканда! Яшасин э! Қойилман ўртоқ, бу киши икки дунё саодарига эришибдиларда!
- Ҳа шундай. Бир сўмини ҳам ўзи учун олиб қолмабди.
****

Баъзида эшигимиз тақиллатиб келган дарвешга уч тўрт сўм беришдан қизғонгимиз келади. Меҳрибонлик уйига ёки қариялар уйини-ку эсламаймиз ҳам.

Ибрат олиш керак!
Хайр эҳсонли, қўли очиқ бўлиш керак!
Бизни бойлигимиз ўзимиз учун, нари борса бу дунёни тарк этиб кетганимиздан кейин "Битта бойидида, бировга юқтирмайдиган, фақат ўзини ўзини ўйлайдиган" деб эслашади.
Лекин, бойлигимиздан 1000 дан бирини бўлсада хайр эҳсонларга сарфлаб турсак. Биздан кейин, яҳши ном билан эслашади.
"Шу инсон яҳши инсон эди. Қўлидан келганча одамларга ёрдам қилар эди. Жойини жаннатдан қилгани рост бўлсин!"  деб дуои фотиҳа қиладилар.
Сахий ва қўли очиқлик ҳаммамизни ҳам энг яҳши фазилатимиз бўлиб қолсин!

Эътиборларинг учун раҳмат!

Комментариев нет:

Отправить комментарий