четверг, 9 апреля 2015 г.

Она қалби

Она қалби

Қабулимга бир аёл учинчи бор кириб келиб, хар доимгидек ўша мавзудан гап бошлади. Бугун ҳам шундай бўлди. Ишни бошлаб улгурмасимдан, эшик тақиллаб, эшик ортидан яна ўша аёл кўринди.
- Ассалому алайкум доктор мумкинми?
- Ҳа келинг опа мумкин.
- Яна олдингизга келяпманда.
- Ҳа майли опа, тинчликми бу сафар нима безовта қиляпти?
- Доктор сиз яҳшилаб текширмаяпсизда, ўғлимни юраги уч марта уриб кейин бир муддат тўхтаб қоляпти.
- Вой опа ей, қаердан олдингиз а бу гапни, икки марта текширдим, ҳаммаси жойида бўлса нега хавотирга тушяпсиз хайронман? Ёки менга ишонмаяпсизми?
- Ундай деманг жон ука, сиздан илтимос яна бир бор диққат билан текширинг!
- Хўп олиб кирингчи буёққа!
Авваллари томирини ушлаб аниқлаб кўргандим, бинойидек ураётган эди. Энди онахонга ишончли бўлиш учун тегишли асбоб ёрдамида текшириб кўришни режа қилдим.
Онахон фарзандини суяганча хонамга олиб кирди ва ўриндиққа ўтқазди.
- Хўш ука, бу ерга ёнбошлангчи, қани бир яҳшилаб кўрайчи! - дедимда йигитчани ўриндиққа ёнбошлатиб, керакли асбоб ёрдамида юрак уришини текшира кетдим.
- Астағфируллох! Эй худо! Опа минг бор узр, мен адашган эканман, ростдан сиз айтгандек юраги уриб туриб тўхтаб қоляпти.
- Ана айтгандиму сизга доктор.
- Тезда ўғлингизни даволаш зарур, яҳши ҳамки вақтида аниқладик, агар сиз буни сезиб қолмаганингизда охири ёмон бўларди. Фақат бир нарса сўрамоқчиман сиздан опа.
- Нима сўрамоқчисиз доктор?
- Мен шифокорман, шу ишни мутахассисиман, аввал оддий усулда, кейин эса керакли асбоблар ёрдамида бу холатни аниқладим, сизчи сиз буни қаердан сезиб қолдингиз?
- Сиз шифокорсиз беморни илмингизга таяниб текширасиз, асбобларингиз орқали эшитиб касалликни аниқлайсиз, мен онаман ахир, мен ўз фарзандимни юрак урушини бутун вужудим билан эшитаман ва азобланаман.
*****

Онажонларимизни борига шукр!!!
Яҳши ҳамки сизлар борсизлар онажонлар!!!

Иқбол Юсуф.


Комментариев нет:

Отправить комментарий